1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзияда 65-халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади

14:30 / 17.07.2025 1147 pdf Ўқиш режими + -

Малайзия пойтахти Куала Лумпур кейинги ойда ҳифз ва тиловат йўналиши бўйича 65-халқаро Қуръон мусобақасига мезбонлик қилади. Бу ҳақда «Бернама» ахборот агентлиги хабар беради. ‎Мусобақада 50 давлатдан 72 нафар иштирокчи қатнашади. Ушбу халқаро мусобақа «Маданий ‎уммат сари (Мадани)» шиори остида Жаҳон савдо маркази (WTCKL)да ‎ўтказилади.‎

Расмий тадбирни Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 2 август ‎куни очиб беради.‎

«40 нафар иштирокчи тиловат йўналишида, 32 нафари ‎эса ҳифз йўналишида беллашади», дея таъкидлайди Бош вазир девони ҳузуридаги диний ишлар вазири, доктор Муҳаммад Наъим ‎Мухтор. Унинг айтишича, мусобақа иштирокчилари шу йилнинг 19-23 май кунлари бўлиб ‎ўтган онлайн мусобақа танлови босқичида саралаб олинган. Ғолиблар тажрибали ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланиб, жараён адолатли тарзда ўтказилган.‎

Мусобақа иштирокчиларини Малайзия, Саудия Арабистони, Миср, Иордания ва ‎индонезиялик 16 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришади.‎

Тиловат йўналиши бўйича баҳолаш мезонлари:

‎– тажвид;

‎– оҳанг (тараннум);

‎– фасоҳат (равонлиги);

‎– овоз сифати.‎

Ҳифз йўналиши бўйича:

‎– ёд олиш аниқлиги;

‎– тиловат равонлиги.

‎Мусобақа ғолиблари қуйидаги совринларни қўлга киритади:

1-ўрин ғолиби 40 минг ринггит миқдорида пул мукофоти;

2-‎ўрин 30 минг ринггит;

3-ўринга эса 20 минг ринггит пул мукофоти берилади. ‎Шунингдек, ғолибларга YaPEIM жамғармаси томонидан заргарлик ‎буюмлари ҳам ҳадя қилинади.‎

Малайзия ушбу халқаро мусобақани 1961 йилдан буён ташкил этиб келаётган илғор ‎давлатлардан бири ҳисобланади. 2016 йилда эса мамлакат Кувайт давлати ‎томонидан «Энг яхши Қуръон дастури» мукофотига сазовор бўлган.‎

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Россия Ислом дунёси билан бугунги кунда кенгайишга интилаётган барқарор, узоқ йиллик ва чуқур илдиз отган муносабатларини қадрлайди. Бу ҳақда 17 декабрь куни давоми...

2066 10:03 / 20.12.2020
Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги томонидан Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шартшароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари биринчи бешталик давлатлар давоми...

2296 13:00 / 31.07.2019
Жорий йил Ҳаж мавсумида ҳожиларга қулайлик яратиш мақсадида Мино водийсида илк бор баланд бўйли чодирлар ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Бу ўз навбатида давоми...

2654 10:00 / 08.07.2019
Қуръонга ҳурматrdquo лойиҳаси доирасида бошланган ушбу фаолият Судандаги Африка мусҳафлариrdquo Қуръон босиш ва тарқатиш маркази ташаббуси билан амалга давоми...

2579 17:09 / 12.02.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021