1447 йил 27 зулҳижжа | 2026 йил 13 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ўзгар, ўзгаришади!

10:55 / 02.12.2021 3177 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ксенофонт Суқротнинг шогирдларидан бири эди. У илм, маърифатни севсада урушни ҳам қаттиқ яхши кўрар эди. Ксенофонтда фикрий асос пойдевор деярли кўринмас эди. У ўзини кўпроқ ҳимоя қиладиганлар сафида курашар эди. Гоҳида ҳатто кеча уларга қарши урушиб турган кишилари сафида ҳам урушаверар эди. Унинг мақсади мол эди.

Шундай бўлсада, у ўзининг замирида илм-маърифатни асрай олди. У «Анабасис» номли китоб ёзди. Унинг бу китоби ниҳоятда машҳур бўлиб кетди. Ксенофонт бу китобида Кичкина Кирнинг сафида унинг оғаси Ардашерга қарши бирга урушгани ҳақидаги воқеаларни ёритади. Бу китоб фақатгина совуқ уруш тарихи эмас. Унда фалсафа, адабиёт ва қисқача сийрат ҳам бор.

Ксенофонт айтади:

«Сен рўбарў бўладиган асосий тўсиқлар анҳорлар, тоғлар ёки бошқа жангчилар эмас. Ҳақиқий тўсиқ нафсингдир. Агар ўзингда парокандаликни, зое бўлишни ҳис қилсанг, соғлом йўналиш томон ҳиссиётингни йўқотиб қўйсанг, дўст билан душманни ажрата олмай қолсанг фақатгина ўзингни маломат қил. Доимо жангга тайёр тур. Бу дунёдаги барча нарса сенинг қарашларингга таянади. Дунёга бўлган назаринг сени ёлланма, салбий кишидан ажойиб жангчига айлантириши мумкин».

«Бу дунёдаги барча нарсалар сенинг қарашларингга таянади» деган жумлага яхши эътибор берайлик.

Бир муаммога нисбатан бизнинг тутган ўрнимиз ўша муаммонинг ҳақиқатини фош қилиб бермайди. Аксинча, бизнинг ҳақиқатимизни очиб беради.

Инсон ёшлигида бир воқеага бошқача муносабатда бўлса, ёши улғайгандан кейин айнан ўшандай воқеага ўзгача муносабатда бўлади. Бунга сабаб ундаги қарашларнинг ўзгарганидир.

Жоҳилият даврида Хансо деган шоира аёл бўлган. Унинг Сахр исмли акаси ҳалок бўлади. Хансо акасини унута олмади. Узоқ вақт йиғлаб юрди. Унга атаб марсиялар битди. Ҳатто Каъбани тавоф қилганида акасининг оёқ кийимлари Хансонинг бўйнида осиғлиқ эди.

Хансо мусулмон бўлганидан кейин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврларида Форс билан мусулмонлар ўртасида Қодисийя жанги бўлиб ўтди. У жангда Хансонинг тўртта фарзанди шаҳид бўлди. Хансо Аллоҳга ҳамд айтиб истиржоъ айтди. Кўзидан бир томчи ҳам ёш чиқмади.

Хансо Ислом туфайли ўлим сафарнинг охири эмаслигини, у сафарнинг ибтидоси эканлигини англади.

Эътибор берсангиз икки ҳолатда ҳам ўлим юз бермоқда. Аммо иккинчи ҳолатда Хансо олдинги Хансо эмас эди. У оламга бўлган қарашини ўзгартирган эди. Ана шунинг натижасида олам ҳам унинг учун ўзгарган эди.

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
, , , , , , Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиЭй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Одамларнинг қаттиқ давоми...

12570 22:48 / 24.04.2017
Қози Абдулваҳҳоб ўз даврида Бағдоднинг буюк имомларидан эди. Аммо у жуда фақир бўлиб кундалик овқатини топишга ҳам қийналар эди. Қози Абдулваҳҳоб эҳтимол ризқим давоми...

2744 15:00 / 25.12.2021
.8аср ўрталаридан бошлаб 11аср охиригача араб тили илм майдонида бутун инсониятнинг тили ҳисобланган. Ғарбда чуқурроқ маърифатга рағбат уйғонганда араб тили давоми...

2932 11:30 / 27.08.2021
Бир қишлоқда кекса одам бор экан. Жуда қашшоқ эмишу, лекин қирол ҳам унга ҳасад қилармиш. Фақир кексанинг тилларда достон бўлган оппоқ оти бор экан. Қирол шу отга давоми...

4572 11:00 / 24.07.2022
Аудиолар

232739 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151296 14:35 / 11.08.2021