1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ахлоқ дарсига марҳабо!

11:00 / 11.12.2021 2741 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Ўз Расули соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуръони Каримда чиройларини мақтамади. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ниҳоятда гўзал инсон эдилар. Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насабларини мақтамади. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қавмлари ичида буюк насабли эдилар. Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини мақтади:

«Ва албатта сен буюк хулқдасан»!

Исломдаги энг муҳим дарс ахлоқ дарсидир. Агар бу дарсни қўлдан чиқарсангиз исломнинг кўп қисмини қўлдан чиқарган бўласиз. Шунинг учун Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ:

«Диннинг бари хулқдир. Ким сендан хулқда ўзиб кетса, демак динда ўзиб кетибди», деган.

Ахлоқ ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтганлар:

«Аллоҳ таоло бандалари ичидан хулқи яхшисини яхши кўради».

Яна айтадилар:

«Мен учун энг суюклигингиз ва қиёматда менга энг яқин ўтирадиганингиз хулқи гўзалингиздир»!

Яна марҳамат қиладилар:

«Мезонда гўзал хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди».

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ҳақида сўрашганда: «У кишининг хулқлари Қуръон эди», деганлар.

Шайх Абдурраҳмон Сумайт Африкада даъват ишлари билан юрган эди. У кишининг қўлида 29 йил ичида 11 миллион киши исломга кирган.

Шайх Абдурраҳмон Сумайтнинг машинаси шаҳардан узоқроқ жойда бузилиб қолади. Унинг олдидан Италиялик пастор бир нечта ҳамроҳлари билан ўтиб қолади. Шайх улардан ёрдам сўрайди. Улар шайхга масхараомуз қилиб: «Муҳаммадга айт, ёрдам берсин»!, деб ўтиб кетишади.

Шайх машинасини тузатиб йўлда давом этади. Тасодифни қарангки, йўлда ўша пасторнинг машинаси бузилиб қолади. Шайх ёнидаги ёш ҳамроҳлари билан биргаликда унинг машинасини тузатишга ёрдамлашиб юборади. Пастор хижолатдан тернинг остида қолади. Шайх Сумайт унга: «Бу яхшиликни биз ўзимизча қилмаяпмиз, уни бизга Набиййимиз ўргатган», дейди.

Кейинчалик шайх Сумайтга ўша машинадаги барча насронийларнинг мусулмон бўлганлиги хабари етиб келади. Шайх: «Биз уларга Ислом ҳақида ҳеч нарса демаган эдик», дея хотирлайди, Аллоҳ уни раҳмат қилсин!

Аллоҳга бўлган даъватда биз нақадар бу каби ишларга эҳтиёжлимиз!

Азизлар! Инсон гўзал хулқи билан ҳам исломга даъват қилиши мумкин. Индонезия, Малайзия каби давлатларни Ислом қўшинлари фатҳ қилмаган. Бу жойларни мусулмон савдогарлар ўз ахлоқи билан, ростгўйлиги, ваъдада тура олиши ва хиёнат қилмаслиги билан фатҳ қилган.

Тўғри, биздан барча инсонларга гўзал хулқда бўлишимиз талаб қилинган. Аммо энг аввало бунга яқинларимиз ҳақдордирлар. Айниқса, оиламиз, ака-укаларимиз, қариндошларимиз, қўшниларимиз, мактаб-мадрасадаги тенгдошларимиз, ҳамкасбларимиз, мижозларимиз, уйларида ётган беморларимиз, ширкатимиздаги ишчиларимиз бунга ҳақдор.

Жаннат биз ўйлаганчалик узоқ эмас. У жуда яқин. Инсонларга Ислом хулқи билан муомалада бўлар эканмиз, жаннат бизга бир қадам!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мадинада қўрқинч вужудга келди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Толҳадан Мандуб деб аталадиган отини давоми...

1715 14:45 / 07.02.2025
Исломда мусулмонларнинг камчиликларини яшириш улуғ фазилатли амал ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Эй тили билан иймон келтириб, иймон давоми...

992 16:27 / 18.08.2025
Жазоирдаги Франция ихтилолига қарши қўзғолон раҳбари, олим шайх Ҳаддод, маҳкамага тортилган пайтда, курсига ўтиришни рад этди. Балки ерга ўтирди. Бунда давоми...

3353 10:00 / 20.04.2021
Мусулмонларнинг жанозаларида ҳозир бўлиб, маййитни охирги манзилгача кузатиб қўйиш ҳам бандалик бурчимиздир.Бундан мақсад киши учун диндош биродарининг охирги давоми...

1096 15:30 / 21.09.2025