1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Мисли кўрилмаган олим — Абул Вафо ибн Ақийл Ҳанбалий

17:00 / 14.12.2021 2862 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом, шайх, Абул Вафо ибн Ақийл Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ 431 ҳижрий санада туғилиб, 513 ҳижрий санада вафот этган. У Исломда машҳур дунёнинг фозилларидан ва Одам болаларининг заковатлиларидан бири бўлган.

У зот айтади:

«Мен учун умридан бир соатни зое қилиш ҳалол бўлмайди. Ҳатто тилим музокара ва мунозарадан, кўзим мутолаадан бекор қолса, ётган ҳолимда ҳам роҳатим аҳволига ишлатаман. Ёзаётган нарсам хотирамга келса, ўрнимдан тураман. Албатта, мен саксон ёшимда ҳам илмга иштиёқимни йигирма ёшимдагидан кўра кўпроқ эканини топаман.

Мен овқатланишга кетадиган вақтларимга кетадиган кучимни қисқартираман. Ҳатто оғзимга нонни сувга ботириб ютишни хоҳлайман. Чунки у (ютиш) билан чайнаш ўртасида ҳам мутолаага ва ўзим топмаган бирор фойдани қоғозга тушириш учун етарли бўлган тафовут бор. Уламолар ижмосига кўра, ақллилар наздида қўлга киритиладиган энг катта нарса вактдир. Унда фойдаланиладиган кўп фурсат ва мажбуриятлар мавжуд ўлжадир». |

Шайх Ибн Жавзий айтади: «Имом Ибн Ақийл доим илм билан машғул бўлар эди. Унда буюк хотира, чигал ва нозик нарсалар ҳақида баҳсга эга эди. У «Фунун» китобини хотирасига таяниб (ёддан) ёзган».

Ҳофиз Ибн Ражаб роҳимаҳуллох: «Имом Ибн Ақийлнинг турли илм соҳалари бўйича 20 га яқин кўплаб китоблари бор. Унинг энг катта асари «Фунун», бўлиб, жуда катта китоб. Унда панд-насиҳат, тафсир, фиқҳ, усулул фиқҳ, ақида, наҳв, луғат, шеър, тарих, ҳикоялардан иборат кўп фойдалар, ўзининг мунозара ва мажлислари ва қайдлаб қўйган фикрлари натижаси бор эди», деган.

Ҳофиз Заҳабий айтган: «Дунёда бундан катта китоб ёзилмаган. Менга уни 400 дан кейинги фалон жилдини кўрган киши сўзлаб берган. Ибн Ражаб айтади:

«Баъзилар унинг 800 мужаллад эканини айтганлар».|

Ибн Жавзий роҳимаҳуллох айтади:

Ибн Ақийл вафот этиши олдидан ўлим тўшагида ётганда аёллар келиб йиғлашди. Шунда у: «Эллик йил Аллоҳ номидан имзо чекдим. Мени тинч қўйинглар, У Зотга йўлиқишимдан роҳатланаман», деди. Яъни, у инсонлар орасида содир бўладиган воқеа-ҳодисалар тўғрисида Аллоҳнинг ҳукмлари баён қилинадиган фатволарга имзо чекар эди.

У зот бу ҳаётда китоблари ва эгнидаги кийимларидан бошқа мол-дунё қолдирмадилар. Қолган нарсалар кафанлаш ва қарзларини адо этиш миқдорида эди. Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олиб, илм ва дини Ислом йўлидаги хизматларига яхши мукофотлар берсин.

Ҳофиз ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳнинг «Зайл табақот ал-ҳанобила» китобида келтиришича, Фақиҳ Абдуллоҳ ибн Муборак Укбарий Ибн Ақийлнинг шогирди бўлган. Унга Шофиъ Ҳанбалий Ибн Ақийлнинг китобларини сотиб олишга ишора қилган. У ўз мулкини сотиб, унинг баҳосига «Фунун» ва «Фусул» китобларини сотиб олган ва иккисини мусулмонларга ўргатган.

Аллоҳ сизу бизни Ўз паноҳида асрасин. Азизлар, фикрни ишлатиш, вақтни муҳофаза қилиш, нафсни яхшилик ва илмга ўргатиш қандай самара берганига назар солинг. У ишониб бўлмайдиган даражада кўп самаралар берди. Лекин у рост. Имом Ибн Ақийл Ҳанбалийга у бошқа 20 га яқин китобларидан ташқари (уларнинг баъзилари 10 жилдлик эди) 800 мужаллад китоб мевасини берди.

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кундалик ҳаётимиздаги ўзаро муносабатларнинг бир қисми пул, молиявий олдибердилар билан боғлиқ. Инсон қайси соҳада фаолият юритмасин бевосита бу жараёнда давоми...

3507 14:20 / 09.01.2025
4605. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар.Роббим, менинг хатоимни, жоҳиллигимни, барча давоми...

8235 18:36 / 21.07.2017
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим бераётган барча дуоларнинг туб мақсади шуки, қай ҳолатда, қандай ишда машғул бўлсангиз ҳам, қалбингиз фақат Аллоҳ давоми...

1969 15:27 / 22.05.2025
Бир куни Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ шогирдлари олдига ўкинган ҳолда чиқди ва деди Менинг Зумра ибн Саъид билан ўтиришим, Зумранинг эса Абу Саъид Худрий билан давоми...

2071 17:23 / 19.12.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021