1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Тирикларга азият бериш яхши хулқ эмас

17:23 / 19.12.2022 2071 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ шогирдлари олдига ўкинган ҳолда чиқди ва деди:
- Менинг Зумра ибн Саъид билан ўтиришим, Зумранинг эса Абу Саъид Худрий билан ўтириши, менинг Амр ибн Динор билан ўтиришим, Амрнинг эса Жобир ибн Абдуллоҳ билан ўтириши, менинг Абдуллоҳ ибн Динор билан ўтиришим, Абдуллоҳнинг эса Абдуллоҳ ибн Умар билан ўтириши, менинг Зуҳрий билан ўтиришим, Зуҳрийнинг эса Анас ибн Молик билан ўтириши бахтсизлик эмасми?! Мен эса сизлар билан ўтирибман!
Яъни, бу ерда Суфён ибн Уяйна олдинлари буюк инсонлар билан ўтирганини, энди эса булар билан, яъни шогирлари билан ўтирганини айтиб ўксиняпти.
Мажлисда ёш йигитча бор эди. У Суфёнга деди:
- Эй Абу Муҳаммад! Инсоф қилинг! 
Суфён деди:
- Нима демоқчисан?
Йигитча деди:
- Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари билан ўтирганларнинг сиз билан бахтсизлиги, сизнинг биз билан бахтсизлигингиздан ёмонроқдир!
Суфён деди:
- Тўғри айтдинг. Исминг нима?
- Яҳё ибн Аксам!
Суфён атрофидагиларга қараб деди:
- Ҳали келажакда бу йигит буюк инсон бўлади!
Арабларда мақол бор:
«Ҳар қандай от ҳам қоқилади!»
Бу мақол ўз ишида моҳир бўлган ҳар қандай инсон ҳам куни келиб қоқилишига, нуқсонга, хатога йўл қўйишига ишора қилади.
Юқоридаги ҳикоядаги «от» Суфён ибн Уяйнадир. У Аллоҳнинг ердаги аҳлидан эди. Бу диннинг юлдузларидан бир юлдуз эди. У кишилар йўлини ёритадиган машъала эди. Дунёни ўз илми, фиқҳи ва ҳадиси билан тўлдирган эди.
Аммо нима бўлганида ҳам биз инсонмиз. Ташвишга тушамиз, ғазабланамиз, қўрқоқлик қиламиз, бахиллик қиламиз. Биздан ҳар биримиз олдин қилмаган бир ишни қилиб қўямиз. Маъсумлик фақат Набийларга хосдир!
Суфён ибн Уяйна олдинлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари билан ўтирганлар билан ўтиришини, энди эса атрофидагилар билан ўтираётганини айтиб ўксиняпти. Яҳё ибн Аксам айтяпдики, Суфённинг улар билан ўтиргандаги мусибати уларнинг Суфён билан ўтиргандаги мусибатидан камроқ экан.
Яъни, олдингилар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари билан ўтиргандан сўнг Суфён билан ўтиришга мубтало бўлишган.
Хотираларингизни ўзингизда сақланг. Ўтганларни Аллоҳ раҳмат қилсин. Тирикларга азият бериш яхши хулқ эмас!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунёга муҳаббатни кетказиш ва охират ғамини қалбда пайдо қилишнинг йўли бор. Йигирма тўрт соат ичидан озгина вақт ажратинг, кечаю кундузларимиз ғафлатда давоми...

2584 14:21 / 03.01.2025
Умрини Қуръон ҳақиқатларини ёйишга бахшида этган бир буюк олим, баъзи талабаларининг ўзига нисбатан ҳаддан зиёд муҳаббатларини, ҳусни зонларини давоми...

1620 12:12 / 04.09.2025
Имом Тобароний, Ҳоким ва Байҳақийлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қайси бир қавм закотни бермаса, албатта, Аллоҳ уларни давоми...

1530 11:22 / 27.11.2024
1. 60 сония давомида истиғфор айтиш.Агар 60 сония ичида тинимсиз .Астағфируллоҳ, Аллоҳдан мағфират тилайман десангиз, икки юз марта истиғфорга етишингиз мумкин.2. давоми...

4909 19:00 / 07.12.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021