1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Қуръондаги ҳаракатларнинг ифодаси

13:00 / 26.12.2021 3338 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Фарийд Божий Тунисий Дамашқдаги «Ал-Фатҳул Исламий» маъҳадида дарс бераётган пайтлари эди. Бир куни тушларида шайхлари Абдулҳодий Харсани кўрдилар ва у кишидан сўрадилар:

«Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурига етишиш қандай бўлади?»

Шайхлари шундай дедилар:

«Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога етишиш йўли эъроб ҳаракатлари каби бўлади».

Шайх Фарид уйғонгач, устозлари Шайх Абдулҳодийнинг олдиларига бориб, кўрган тушларини айтиб бердилар. Шунда устозлари бундай дедилар:

«Эъроб ҳаракатларининг ичида энг кучлиси касра (ҳарфнинг остига қўйиладиган белги)дир. Яъни, Аллоҳ таолонинг ҳузурида хор, тавозуъ билан туриш.

Ундан сўнг замма (ҳарфнинг устидаги вергулга ўхшаган белги)дир. (Замманинг маъноси қўшиш дегани.) Аллоҳ таолонинг ҳузурида хорлик, тавозуъ ила турсанг, Аллоҳ сени солиҳлар сафига қўшади.

Агар Аллоҳ таоло сени солиҳлар сафига қўшса, У Зотдан сенга фатҳа (ҳарфнинг устига қўйиладиган чизиқчага ўхшаш белги) келади. (Фатҳ, фатҳа дегани очиш дегани. Бу ерда Аллоҳ таоло банданинг қалбини очиши ва У Зот томонидан бандага кўп яхшиликлар ато этилиши назарда тутилмоқда.)

Сўнгра сукун (ҳарфнинг устидаги юмалоқ белги) келади. Бу Аллоҳ таолога тўла таслим бўлишдир. (Чунки, сукуннинг маъноси сукут қилиш, жим туришдир). Аллоҳ таолога тўла таслим бўлган банда Унинг қазои қадари олдида жим туради.

Шундай қилиб, сиз Аллоҳ таолонинг дўстлари, хос бандалари олдига синиқ қалб билан келасиз. Улар сизни ўз сафларига қўшишади. Солиҳлар сафига қўшилганингиздан сўнг Аллоҳ таоло сизга фатҳни ато этади, қалбингизни, басират кўзингизни очади, неъматларини ёғдиради. Охирида қалбингиз сокин қалбга айланади».

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Муфтий ҳазратлари, жиноятчилик чидаб бўлмас даражада авж олиб кетганлигидан халқнинг сабр косаси тўлди. Бу ҳақда дин раҳбарларининг фикри қандай давоми...

2151 10:52 / 23.04.2024
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Абдурашид қори Баҳромовнинг уйларига ташриф буюрдик. Абдурашид давоми...

9372 18:40 / 14.03.2018
Муҳаммадхон махдум Мулла Рустам домла ўғли 1900 йилда Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси собиқ Тельман кўчасида зиёли оилада дунёга келди. Отаси мулла Рустам домла давоми...

2666 17:00 / 14.03.2022
.Мен болалик чоғимданоқ ўз ёшим ва шароитимга қараб, имкони борича кўпроқ билим олишга интилдим. Биз турадиган жойга бир юнон кўчиб келган эди. Мен ҳар хил донлар, давоми...

5495 17:00 / 01.02.2021