1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги эмас

12:30 / 09.01.2022 3783 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги ҳисобланмайди», дейди Россия Президенти Владимир Путин 2021 йил 23 декабрь куни анъанавий йиллик катта матбуот анжуманида. Бу ҳақда ria.ru манбасига таяниб, qalampir.uz сайти хабар берди.

Россия Президентининг йиллик катта матбуот анжуманида журналист экстремизмни тарғиб қилиш, ҳис-туйғуларни ҳақорат қилиш билан боғлиқ маъмурий ва жиноий ишлар кўпайиб бораётганини таъкидлади. Шу муносабат билан журналист кимнингдир ҳис-туйғуларини ҳимоя қилиш ва рассомнинг ўзини ифода этиш ҳуқуқи ўртасидаги чегара қаерда деган саволни Президентга берди.

«Ўлмас полк» сайтида Гитлер ёки Гиммлерни жойлаштириш — бу ижод эркинлигими? Келинг масаланинг шу томони ҳақида ўйлаб кўрайлик. <...> Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнини ҳақорат қилиш — бу нима? Бу ижод эркинлигими? Мен ўйлайманки, йўқ. Бу эътиқод эркинлиги ва Ислом динига эътиқод қилувчиларнинг муқаддас туйғуларига тажовуз қилиш», дейди давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра бу янада кескин, экстремистик кўринишларни келтириб чиқаради.

«Мана улар Парижга боришди ва бутун таҳририятни отиб ташлашди» - деган Россия етакчиси.

Манба: qalampir.uz

Суннатилла Абдуллаев

Муаллиф
Россия Президенти Владимир Путин
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Роже Гароди, Roger Garaudy 19132012 француз файласуфи, ёзувчиси ва сиёсий арбоби.Ёзувчининг қаламига мансуб китоблар дунёнинг 40дан ортиқ тилларига таржима қилинган, давоми...

2766 17:00 / 03.03.2022
Бизнинг ичимиздаги оқил киши мавқифи нуқтаи назар, позицияси, раддиялари, феъллари, тасарруфотлари шариат мезонига кўра иш кўради. Аллоҳ таолонинг Китоби ва давоми...

1860 05:06 / 31.08.2024
Муҳаммад Масиҳдан беш юз етмиш йил кейин зоҳир бўлди. Унинг вазифаси аввалги усулларни сингдириб, ягона илоҳга ва бу ҳаётдан сўнг яна ҳаёт борлигига башариятни давоми...

2883 15:40 / 06.03.2020
.Бугунги кун домлалари ундай, бугунги кун аҳли илмларининг аҳволи бундай, деб нотўғри ташвиқот қилиш ва уламоларни бадном қилиб юриш ҳозирги даврнинг бир модасига давоми...

3533 14:00 / 04.12.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021