1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Дунё ҳаётининг ҳақиқати

11:00 / 09.01.2022 2775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Онамни йўқотгач, қалб шодлигидан маҳрум бўлганман. Фурсат қўлдан кетмай туриб, оналарингиз билан яшаш бахтидан баҳраманд бўлинг...

Ҳаётимнинг дастлабки даврида отам билан бирга яшадим. Ўша пайтларда отамдан ажралиб қолишимни, усиз яшашимни тасаввур қила олмас эдим. Отам вафот қилдилар...

Кейин ака-укаларим билан бирга яшадим. Аммо улардан ҳам ажралмасам керак, деб ўйладим. Улар оилали бўлишгач, ҳар бири ўз оиласи билан яшай бошлади.

Ўзим ҳам оила қурдим, фарзандлар кўрдим. Улардан ажралсам яшай олмасам керак, деган хаёлга бордим. Вақт ўтиб, улар ҳам оилали бўлиб, ўз йўлларида давом этишди...

Шундан сўнг билдимки, инсон Робби билангина доим бирга қолар экан. Барча ришталар узилар, фақат оламларнинг Робби Аллоҳга боғлиқлик қолар экан, холос!

Севган кишинг ҳаёт билан видолашиб, унинг қабрига бир сиқим тупроқ сочгач, дунёнинг арзимас нарса эканини, унда ҳеч ким боқий эмаслигини тушуниб етасан. Умримизни қисқартириб бораётган кунларнинг асло қайтмаслигини жуда яхши биламиз.

Шундай экан, ўзингиз учун Қуръондан кундалик вирдлар – вазифаларни одат қилинг ва уларни қандай бўлса-да, асло тарк қилманг. Ҳар куни, ҳар дам тасбеҳ, истиғфор, таҳлил айтиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан машғул бўлинг.

Унутманг: жаннатийлар ҳеч бир иш учун Аллоҳни зикр қилмаган пайтларига ачингандек надомат чекишмайди.

Бобур Аҳмад тайёрлади

«Ҳилол» журналининг 11(32) сонидан

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй Одам болалари Батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини туширдик. Тақво либоси ndash ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг давоми...

7184 11:00 / 12.07.2022
Буюк тобеъин Абдуллоҳ ибн Муборак бир маст кишининг шеър ўқиётганини эшитиб қолди .Ишқ мени хорлади. Мен хор бўлдим. Менинг ишқим тушганга етишадиган йўл давоми...

2664 14:00 / 28.02.2023
.Олтин ва кумушни жамғариб, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг .хушхабар,ини беравер,.Мазкур аламли азобнинг қандай бўлиши қуйидаги ояти давоми...

5258 18:34 / 08.04.2018
Падари бузрукворим қоддасаллоҳу сирроҳнинг ҳузурларига бир тижоратчи келиб турарди. Унинг жуда катта тижорати бор эди. Бир куни келиб .Ҳазрат, бирор дуо қилинг. давоми...

1437 18:27 / 02.05.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021