1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Олим ва фозил инсон Хожа Саййид Аҳмад эшон (иккинчи мақола)

12:30 / 10.01.2022 2346 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хожа Саййид Аҳмад эшон юрт равнақи, халқ фаровонлиги ҳамда илм маърифат ривожи учун Учқўрғонни кенгайтиради. Ўша даврда Чортоқдан турли касб эгалари, савдогарлар, ҳунармандлар, деҳқон-боғбонлар, қурувчилар ва кўплаб илм аҳллари олиб келинди. Шунингдек, Арбағишдан чорвадор катта қирғиз жамоаси, яъни Бағиш уруғи олиб келиб жойлаштирилади.

Натижада, бу ерда аҳоли кўпайиб, илм маърифат ва маданият ривожланиб, янги бир шаҳар пайдо бўлади. Хожа саййид Аҳмад ўзи истиқомат қилган жойда масжид, ёнида катта хонақоҳ барпо қилади. Унинг масжид ва хонақоҳи ҳозирги Учқўрғон шаҳридаги Норин дарёси бўйидаги санъат лицейи мактаби ўрнида бўлган. Устози Абдулазиз Мажзуб Қашғар сафари олдидан 1857 йили муридининг хонақоҳида зикр чоғида оламдан ўтган экан[1]. 

Бундан ташқари Шералихондан кейин Қўқон хони бўлган Худоёрхон (1845-1875) Саййид Аҳмад эшон таклифи билан Учқўрғонга икки бор ташриф буюрган экан. Хожа Саййид Аҳмад эшон тахминан, 1880 йили оламдан ўтади. Уни васиятига мувофиқ, тепаликдаги адирга дафн этилади. 1910-1912 йиллар орасида набиралари Сайидхон эшон томонидан бобоси шарафига масжид қурилган. Ҳозирги кунда масжид ёнида катта қабристон ва Хожа Саййид Аҳмад эшон зиёратгоҳлари жойлашган[2]. 


Зиёратгоҳ обод қилиниб, атрофларига гуллар ва манзарали дарахтлар экилиб кўкаламзорлаштирилган.

Хожа Аҳмад эшон оиласи ва фарзандлари тўғрисида маълумот берадиган бўлсак, Хожа Саййид икки аёлга уйланган. Аввалги аёли оламдан барвақт ўтиб кетган, сўнгра, яна бир аёлга уйланган.

Биринчи аёлидан 1та ўғил, 1 та қиз, кейинги аёлидан эса, 2 та ўғил фарзанд кўрган.

Ўғиллари; Хожа Муҳаммад эшон (1835-1923), Мирза Аҳмад эшон, Зулфиқор эшонлар. Қизининг фарзандини исми ҳам боболари исми каби Саййид Аҳмад бўлиб, Сайидхон эшон номи билан танилган. У набираларининг фарзанди бўлмаган.

(Тамом)

Акрам Шарипов, мустақил илмий тадқиқотчи. 

Чиноз тумани, Олмазор қўрғони. 


[1] Ғазалёти мажзуб.ЎЗ.РФА нинг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшуносллик институти. Инв.№ 542/2 ашёвий рақамли босма китоб. Б.141-144.

[2] Ушбу маълумотларни Ҳожимат эшон  набиралари, Ҳамидхон эшон (1926-2009) архивларидан олинди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умарали Эшон каромат соҳиби ва валий зот бўлганлар. Шоли экиш мавсуми яқинлашганда Умарали халифа ҳазратлари муридларига бу йил шоли экиш ниятида бўлган давоми...

2570 15:30 / 14.10.2021
Ўша пайтларда Учқўрғонда 13 та гузар, 13 та масжид, 2 та мадраса ва 1 та аёллар мадрасаси ҳамда 1 та хонақоҳ фаолият кўрсатган экан.Маълумотларга кўра, Ҳожимат эшоннинг давоми...

2834 17:00 / 17.11.2021
Шайх, аллома Солим Шотрий раҳимаҳуллоҳ деди .Шайх, аллома Алавий ибн Аббос Моликий раҳимаҳуллоҳ шундай дегандилар .Кўпчилик инсонлар бирон ҳадис агар Бухорий ёки давоми...

2561 09:00 / 28.12.2021
Молик ибн Анас ибн Молик ибн Абу Омир ибн Амр ибн алҲорис Абу Абдуллоҳ алАсбаҳий алМаданий ndash Дорулҳижратнинг имоми ва фақиҳи ҳисобланади. Молик ибн Анас 93 ҳижрий давоми...

5712 21:57 / 27.04.2017