1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Қоҳира шаҳрида 53-халқаро китоб кўргазмасида иштирок этмоқда

11:50 / 31.01.2022 2380 pdf Ўқиш режими + -

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган 53-халқаро китоб кўргазмасида иштирок этмоқдалар. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Қоҳирадаги мажмуадан туриб жонли эфир орқали ўзбек китоб ихлосмандларига ушбу кўргазма ҳақида маълумотлар бериб, ўзларининг қимматли тажриба ва фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Қоҳира халқаро китоб кўргазмасининг расмий сайтидаги маълумотларга кўра, кўргазмада 51 та давлатдан ташриф буюрган 1063 та нашриёт ўз китоблари билан қатнашмоқда. Нашриётлар учун марказнинг бешинчи залида 879 та расталар ажратилган. 

Кўргазмага ҳар йили ўзига хос шиор танланади. Бу йилги кўргазманинг шиори «Мисрнинг ўзига хослиги – маданият ва келажак саволи» деб номланди.

Кўргазма тарихида илк маротаба юқори технологиялар ва сунъий интеллектнинг энг сўнгги имкониятларидан фойдаланилмоқда.

Бу йил марказнинг бешта зали болалар учун ажтарилди. Болалар залига ташриф буюрганлар марҳум ёзувчи Абдултаввоб Юсуфнинг виртуал голограмма технологияси асосида ишланган ҳикояларини 3D кўзойнаклари орқали томоша қилишлари учун имконият яратилган. Шу билан бир қаторда ёзувчи Яҳё Ҳаққий голограмма технологияси орқали томошабинларга кўриниш берди. 

Дунёдаги мавжуд эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, кўргазманинг расмий сайтида инновацион имконият тақдим қилинган. Унга кўра дунёнинг исталган жойидан сайт орқали кўргазма биносини сайр қилиб китоблар билан танишиш мумкин.

Халқаро китоб кўзгазмасининг бош раҳбари Ҳайсам ал-Ҳаж Алийнинг маълум қилишича, ушбу рақамли имкониятдан кўргазманинг биринчи кунида дунё бўйлаб 44.5 миллиондан ортиқ киши фойдаланган ва танишиб чиққан. 

Egyptindependent.com сайтининг маълум қилишича, кўргазманинг дастлабки кунидаёқ 91 мингдан ортиқ иштирокчилар марказга ташриф буюришган. Энг кўп ташриф буюручилар Миср, Саудия Арабистони, БАА, Қувайт, Буюк Британия, Германия, Қатар, Иордания ва Уммон давлатлари ҳисобига тўғри келади. 

Кўргазмада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган кишиларнинг адади уч юз мингдан ортди. 

Қоҳира халқаро китоб кўргазмаси Миср Президенти Абдулфаттоҳ Сисий ҳомийлигида ўтказилмоқда. Китоб кўргазмасини расмий очиб бериш учун Миср бош вазири Мустафо Мабдули ташриф буюрди. Ушбу кўргазманинг бу йилги расмий меҳмони Греция давлати ҳисобланади. 

Жорий йил Миср Миллий банки билан ҳамкорликда барча йўналишлар бўйича кўргазма мукофотлари қиймати оширилди ва «Энг яхши араб нашриёти» мукофоти учун янги йўналиш жорий этилди. 

Вазирлик кўргазманинг рақамли платформасида китобларни онлайн сотишни ва «Egypt Post» билан ҳамкорликда Мисрнинг исталган жойига етказиб бериш хизматларини тақдим этишни режалаштирмоқда.

Кўргазмага кириш чиптаси 5 Миср жунайхни ташкил қилади. Кўргазма соат 9:00 дан кечки 20:00 гача фаолият олиб боради. Жума кунлари эса кўргазманинг бошланиш вақти соат 13:00 дан қилиб белгиланган. Коронавирусга қарши вакцина олмаган кишилар кўргазмага киритилмайди. 

Халқаро китоб кўргазмаси 2022 йилнинг 7 февраль кунига қадар давом этади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 10 октябрь куни Миср Араб Республикаси Бош имоми, АлАзҳарrdquo диний мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб бошчилигидаги делегация мамлакатимизга давоми...

4158 19:42 / 10.10.2018
Бугун, 30 апрель ndash Рамазон ойининг 29куни Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси Шаввол ҳилоли кўрингани тўғрисида хабар бўлмагани сабабли, жорий йил 1 май якшанба куни давоми...

2734 00:00 / 01.05.2022
Чикагонинг Иллинойс штатида жойлашган Нагамия халқаро Ислом тиббиёт ва фан институти .Қадимий Қуръон ва Қуръон қўлёзмаларининг ноёб тўплами, музейи очилишини давоми...

2198 16:50 / 15.06.2022
Рабиул аввал ойи мусулмонлар учун алоҳида маҳбуб ойдир. Унда Роббул оламиннинг ҳабиби, оламларнинг сарвари Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд давоми...

2218 15:05 / 01.11.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021