1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қирқ фойда

13:00 / 07.02.2022 3458 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишда жам бўлган 40 фойда:

1. Бунда Аллоҳнинг амрига имтисол- итоат, бўйсуниш бор.

2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг салавот айтгиши билан ўзаро мувофиқлик бор. Бунда икки саловотнинг фарқи бўлса ҳам.

3. Унда малоикалар билан мувофиқликда салавот айтиш бор.

4. Салавот айтувчи бир марта саловоти эвазига Аллоҳдан ўнта салавот ҳосил бўлиши.

5. Банда у сабаб ўн даражага кўтарилади.

6. Унга ўнта ҳасанот ёзилади.

7. Ундан ўнта ёмонлиги ўчирилади.

8. У дуонинг ижобат бўлиши сабабларидан биридир.

9. Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлиш бор.

10. Саловот айтиш гуноҳлар мағфират қилиниши сабабидан биридир.

11. Аҳамиятли ишларида  у бандага Аллоҳ таоло кифоя қилади.

12. Қиёмат куни бандани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлиши бордир.

13. Машаққат вақтида айтилган салавот садақанинг ўрнига ўтади.

14. Ҳожатларни у сабабидан раво бўлиши бор.

15. Аллоҳ ва фаришталарнинг у бандаги  саловот йўллаши бордир.

16. Саловот айтувчига у сабабли покланиш бор.

17. Ўлимидан аввал у бандага жаннат хушхабари етиши бор.

18. Қиёмат кунидаги қўрқинч, хавотирлардан нажот, қутулиш бор.

19. Бандага унутиб қўйган нарсасини ёдига туширади.

20. Айтган салавотига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг алик олиб жавоб қайтаришлари бор.

21. Саловот айтилган мажлислар хайрли бўлиб, қиёмат куни у мажлис ҳасрат бўлиб қайтмайди.

22. Фақирликдан сақланиш бор.

23. Банда учун бахилликдан қутулиш бордир.

24. Бурни ерга ишқалиб, дуоибад бўлишдан омонлик бор.

25. Салавот айтувчини жаннат йўлига йўлланиши сабабидир.

26. Аллоҳ ва Унинг Расули зикр қилинмайдиган ёмон мажлисдан омонда  бўлиш бор.

27. Хутба ва бошқа ваъзлари сўзлари комил бўлади.

28. Сирот кўпригида ёрқин, кўпгина нурга мушарраф бўлиш бор.

29. Саловотда жафодан, бегоналикдан узоқ бўлиш бор.

30. Саловот айтувчи осмонлару ер аҳли ўртасида Аллоҳнинг мақтовига сазовор бўлиш бор.

31. Саловот айтиш билан баракот соҳиби бўлиш сабабидир.

32. Саловотда Аллоҳнинг раҳматига ноил бўлиш бордир.

33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга давомий муҳаббат бўлиш бор.

34. Набий алайҳиссаломга суюкли бўласиз.

35. Салавот ҳидоятга йўллаб, қалбнинг ҳаёти сабабидир.

36. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтувчининг исми кўрсатилиши бор.

37. Сирот кўпригида собитқадам бўлиш сабаби бор.

38. Унда Набий алайҳиссаломнинг баъзи ҳақларини адо қилиш бордир.

39. Саловотда Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Унга шукр қилиш жамлангандир.

40. Салавот дуодир, чунки бунда Аллоҳдан Унинг ҳабибига мақтов сўраш ёки банда ҳожатларини сўраши бор.

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонларнинг жанозаларида ҳозир бўлиб, маййитни охирги манзилгача кузатиб қўйиш ҳам бандалик бурчимиздир.Бундан мақсад киши учун диндош биродарининг охирги давоми...

1095 15:30 / 21.09.2025
. , . . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Умар розияллоҳу анҳунинг давоми...

3941 15:00 / 26.02.2024
Доктор Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ ҳасад ҳақида шундай дейди .Ҳасадчи Аллоҳ таолонинг неъматига душман, иродасига кўнмаган ўжар ва қазосидан норози, ғазаб қилган давоми...

2006 22:00 / 31.10.2022
Кейинга суриш офатлариБугунлик вазифани кейинга суришда, эртага қолдиришда офат бор.Биринчидан, албатта, эртагача яшашга кафолат йўқ. Амирларнинг биттаси бир давоми...

2457 17:00 / 22.05.2022