1447 йил 19 Рамазон | 2026 йил 08 март, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Мулла Ёсинхон тўра

14:18 / 11.02.2022 4219 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, ҳозирги Тўрақўрғон кўчасида туғилиб, катта бўлган Яҳёхон тўра ибн Файзихон тўра 19 аср ўрталарида маълум сабабларга кўра, она юртини тарк этиб, оиласи билан Мадинаи Мунавварага кўчиб кетади. Шу орада Мадинада ўғли Ҳамидхон тўра (1884-1947)нинг аёли ўғил фарзанд кўради. Гўдакка Ёсинхон деб исм қўйишади. Мадинаи Мунавварада ўша даврда янги туғилган насабли чақалоқни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаламнинг ҳужраи саодатларига олиб кириш анъанаси бор эди. Ушбу анъанага мувофиқ, ҳужраи саодатга Ёсинхон тўрани ҳам олиб кирилади.

Ёсинхон маҳдум Ҳамидхон тўра ўғли 1897 йил зиёли оилада дунёга келди. Унинг насаби Зокирхожа эшон шайхулислом ан-Намангоний ал-Аббосий, ал-Ҳошимийга етиб боради. Ёсинхон тўранинг отаси Ҳамидхон тўра, бобоси Яҳёхон тўра ва катта бобоси Файзихон тўралар ўз даврининг кўзга кўринган илм аҳлларидан бўлишган. Ҳамидхон тўра маълум муддат Макка ва Мадина шаҳарларида яшаб фаолият юритади. Кейинчалик, оила аъзолари билан она юрти Наманганга қайтиб келади.

Ёсинхон тўра илк сабоқни отаси Ҳамидхон тўрадан олади. Ота-онаси фарзанди Ёсинхонни ҳофизи Қуръон бўлишини хоҳлаб, Сардоба даҳасидаги «Маржома» қорихонасига ўқишга беради. Ёсинхон тўра ўша даврнинг машҳур мударриси ва ҳофизи Қуръони Абдулғофур қори домла қўлларида сабоқ олиб, 9 ёшида ҳофизи Қуръон бўлиб етишади ва масжид хонақоҳида хатмга ўта бошлайди. Кейинчалик эса бобоси Яҳёхон тўра ва амакиси Собитхон тўралардан фиқҳ, ақоид, тафсир ва ҳадис каби илмларини ўрганиб, илми таҳсилни давом эттиради.

Ёсинжон тўра «Янги ривожия» атлас фабрикасида узоқ йиллар ишлаб, нафақага чиқади.

Ўғиллари Мубашширхон ака падари бузрукворларини эслаб шундай дейдилар: «Отам раҳматлик фабрикада ишлаб юрган пайтларида ҳам ҳар куни Қуръондан тўрт ёки беш пора такрор қилиб мутолаа қилардилар. Рамазон ойида бирон-бир хонадонда хатми Қуръон қилсалар, камида беш кунлик, кўпи билан етти кунлик хатми Қуръон қилиб берардилар. Айтишларига қараганда, қайнукалари Зоҳиджон қори домла билан Акрамжон ака Боқиевнинг хонадонларида узоқ йиллар хатмона қилиб, имомликка ўтиб берган эканлар».

Мустабид тузум даврида диний илм бериш ўта қийин бўлган пайтларда ҳам Ёсинхон тўра зиё тарқатишдан тўхтамади. Ҳафтада икки кун қариндош-уруғлари ҳамда маҳалласидаги қўни-қўшнилари, ёру-биродарларига Қуръондан таълим берар ёки дарс ўргатган экан.

Ёсинхон тўра 1982 йили, октябрь ойида, 85 ёшида оламдан ўтди. У шаҳарнинг катта қабристони «Мангулик» мозорига дафн этилди.

Ҳозирги кунда Ёсинхон қори домланинг фарзандларидан Умархон қори ва  ҳдомланинг набира ва абиралари ҳофизи Қуръонлар бўлиб, халқ хизматида бўлиб келмоқдалар.

У зотнинг оиласи ва фарзандлари ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз. Ёсинхон тўра Фотимахон ойим (1921-1997) Абдулғофур қори қизлари билан турмуш қурганлар. Уларни 6 та ўғил ва 2 та қиз фарзандлари бор.

Фарзандлари Абдурашидхон (1941-1987), Мубашширхон (1944), Сафохон (1946-2021), Собитхон (1949-1996), Маҳмудхон (1955-2013) ва Умархон (1964)лар[1].

  

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи. 

Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Олмазор қўрғони. 

 

[1] Ушбу маълумотлар Ёсинхон тўра авлодларининг шахсий архивидан олинди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У кишининг тўлиқ исмлари Муҳаммад Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Солиҳ ибн Саъид ибн Абдуллоҳ ибн Фурфурий адДимашқий алҲанафий бўлиб, Шом диёридаги машҳур Бани давоми...

3042 17:00 / 17.02.2023
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Дўстмуҳаммад Насриддинов домланинг ибратли ҳаёт йўллари билан танишиб чиқамиз.Дўстмуҳаммад давоми...

7773 16:20 / 21.02.2018
Абулқосим Заҳровий дорини беморнинг қонига аралаштириб томирдан юборилса, унинг таъсири тез бўлишини тажрибалар орқали кашф қилди. Шунинг учун у киши ҳозирги давоми...

2372 12:20 / 22.06.2021
Ислом оламидаги буюк шахсиятлардан бири, Усмонийларнинг энг сўнги муфтийси, илм борасида, таҳқиқ майдонида замонасининг етук имоми бўлган Муҳаммад Зоҳид давоми...

2490 11:00 / 09.09.2022