1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Қуръон базмига 250 мингга яқин мухлислар ташриф буюрди

08:00 / 14.05.2022 8889 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни мисрлик машҳур қори, шайх Абдулбосит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳнинг уйларини эшиги тақиллади. Очиб қарасалар, ҳиндистонлик бир киши экан. Шайхнинг тушунишларича, у Ҳиндистон мусулмонлари орасидаги энг бой киши томонидан юборилган вакил экан. Вакил у кишидан Ҳиндистонга бориб, Қуръон кечаси уюштириб беришларини илтимос қилади ва бу илтимоси Ҳиндистондаги миллионлаб мусулмонлар номидан бўлаётганини, уларнинг истак ва хоҳишларини рад этмасликни, чунки улар шайх Абдулбосит қорини овоз ва тиловат услубларига ошиқ эканликларини, овозларини ёзиб олиш учун шай эканликларини, ташрифларини интизорлик билан кутаётганларини, улуғ қорининг Ҳиндистонга ташрифлари улар учун байрамдек бўлишини маълум қилади. Шайх ушбу таклифни қабул қилиб, Ҳиндистонга сафар қиладилар. 

Шайх Абдулбосит роҳимаҳуллоҳ у ерда қанча инсонлар кутиб турганини тасаввур ҳам қилмаган эдилар. Тадбирни ташкил этаётган ҳиндистонлик мусулмон тадбиркор мамлакатдаги энг катта ва кенг масжидда Қуръон базмини ўтказишни режалаштирган эди. Катта масжиднинг танланиши эса барча ташриф буюрувчиларни сиғдира олиши учун тайёрланган эди. Бироқ тадбиркор ташриф буюрувчиларнинг кўплигидан ҳайратда қолди. Сўнгра бу муаммони ҳал этиш ва одамларни сиғдириш учун тадбир катта стадионга майдонига кўчирилди. Барча тиловатни тинглашга шай бўлиб турганда кутилмаганда мисрлик Қуръон ҳофизини тинглаш учун мамлакат Бош Вазири Индира Ганди ҳам ташриф буюрди. Қарийб 250 минг ҳиндистонлик мусулмонлар шайх Абдулбосит Абдуссомаднинг тиловатларини тинглаб роҳатландилар, қалблари жунбушга келди.

Шайх Абдулбосит Абдуссомад қоридан Аллоҳ таоло рози бўлсин!

«Мазамир ул Қуръан» китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хиндистоннинг буюк уламоларидан Маҳмуд Девбандий ва у кишининг шогирди Ҳусайн Аҳмад Маданий ҳинд диёрини инглиз мустамлакачиларидан озод қилиб, яна давоми...

5465 11:30 / 23.10.2021
Ҳофиз улкабир Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдуссамад Тамимий Самарқандий адДоримий 182 ҳижрий санада Самарқанд шаҳрида дунёга давоми...

4063 21:58 / 27.04.2017
Шайх, аллома Солим Шотрий раҳимаҳуллоҳ деди .Шайх, аллома Алавий ибн Аббос Моликий раҳимаҳуллоҳ шундай дегандилар .Кўпчилик инсонлар бирон ҳадис агар Бухорий ёки давоми...

2561 09:00 / 28.12.2021
Мулла Аҳмадхон қори 1914 йили Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси ҳозирги Нодира кўчасида зиёли оилада таваллуд топди. Қиблагоҳи мулла Бобохон ваф.1947 қори, бобоси эса давоми...

2822 17:00 / 14.04.2022