1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Набий алайҳиссаломга ўхшаган машҳур беш саҳобалар

14:00 / 22.02.2022 5080 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари.

Бу киши мўминларнинг амири Али розияллоҳу анҳунинг акалари.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар розияллоҳу анҳуга «Сен яратилишда (ташқи тузилишда) ва хулқда менга ўхшагансан» деганлар.

2. Абу Суфён ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу.

Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари ва эмикдошлари.

Бу киши ҳам Ҳалима Саъдийя онамизни эмганлар.

3. Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳумо.

Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари.

Бу киши Ўзбекистонда дафн этилган саҳоба. Қабрлари Шоҳизиндада.

4. Соиб ибн Убайд розияллоҳу анҳу.

Бу киши Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг катта боболари.

5. Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо.

Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари.

Бу киши Али розияллоҳу анҳу ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳонинг фарзандлари.

Бу кишини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жаннат йигитларининг саййиди» деганлар.

Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаган саҳобалар орасидаги у зот соллаллоҳу алайҳи васаламга энг кўп ўхшайдиган киши бўлганлар.

Аллоҳ таоло барча содиқ саҳобалардан рози бўлсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларҲимоянгдан воз кечдим 5қисмМаккалик мусулмонлар бошига маломат ва давоми...

5419 16:34 / 21.04.2017
Биринчи халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг даврларида Қуръонни тўлиқ ёд биладиган саҳобаларнинг Ридда урушларида шаҳид бўлиб кетаётганликлари сабабли давоми...

1854 14:22 / 28.12.2025
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайноталари, саҳобалари, ашараи мубашшаранинг бири, пешқадам саҳобаларнинг бири давоми...

3635 16:30 / 17.09.2021
Ҳунайн ғазотида баъзи ансорлар бирбирлари билан кўришиб, .Аллоҳ таоло Расулини мағфират қилсин Одамларга ўлжадан бериб, бизни тарк этдилар. Ваҳоланки, давоми...

2689 13:00 / 02.03.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021