1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Аллоҳга дуо қилинг!

11:30 / 08.03.2022 3461 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон ҳаётдаги ҳодисалар қаршисида ожиз қолганда ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларни дуо қилишга буюрган. Бу ҳақда Ўз каломида:

«Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору-зор холларида кирурлар» деди. (Ғофир сураси, 60-оят).

Мана шу оятда Аллоҳ дуони «ибодат» деб атаган. Кимки ундан юз ўгирса Аллоҳнинг ғазабига учрашини эслатиб ўтган.

Дуо – араб тилида «чақириш», «сўраш» маъноларини англатади.

Кўпинча «дуо» билан «бир нарсани талаб қилиш» маъноларини аралаштириб юборамиз. Шунинг учун, талаб нима-ю, дуо нима эканини аниқ билиб олишимиз керак.

«Талаб» сўровчи нутқ қиладиган лафзнинг васфидир. Масалан, мен ёнимда ўтирган одамга «сув бериб юборинг» десам киши олиб беради, мана шу талаб бўлади. Талабнинг дуодан фарқи бор. Талаб – кимдандир бирон нарсани сўрашдир.

Дуо эса, инсоннинг ўзидаги нафсоний бир холатдир. Дуо бутун вужуд билан берилиб ҳамма нарсани унутиб, Аллоҳ таолога қурбат хосил қилиб туриб, Роббил оламиннинг Ўзига ёлворишдир.

Қўлларини очиб, чиройли сўзларни териб, қофиясини келтириб, ниҳоятда гўзал қилиб айтишнинг ўзи дуо бўлавермайди. Ҳа, дуо қилинаётган пайтда қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда улардан ҳар бирининг синиқлик ва ҳокисорлик ила Аллоҳ таолога юзланиши бўлмаса, одатга кўра икки қўлни кўтариб тилга талаб сўзларни такрорланаётган бўлади.

Бундай вақтларда қалб ғофил бўлиши, тилда бир гап, ҳаёлда бошқа гап бўлиши ҳам мумкин.

Албатта бу ҳолатни дуо деб бўлмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ дедилар».

Роббил оламиннинг ҳузурида энг икром қилинган нарса дуодир. Бу ҳадисдан дуо барча зикр ва тоатлардан афзал экани англанади.

Аллоҳ таоло инсонларни яратган экан, уларнинг барча эҳтиёжларини ҳам Ўзи қондиради. Шунинг учун ҳам доим Унинг ўзигагина сиғиниш ва Ўзидангина ёрдам сўрашга буюрган. Зеро, У инсонга жон томиридан ҳам яқинроқ, Унга илтижо қилганнинг дуосини эшитгувчи зотдир.

Дуо ижобат бўладиган вақтлар:

Азон вақтида;

Иқомат ва азон ўртасида;

Имом ортида иқтидо қилиб, намозни адо этаётган киши омин деганида;

Саждада;

Намознинг охирида, аттаҳиётни ўқиб бўлгач, саломдан аввал;

Жума куни якунида, шомдан аввалги охирги соатда;

Туннинг охирги учдан бирида;

Қуръон хатм қилганда;

Рўзадорнинг дуоси ифтор вақтида;

Маккаи мукаррамадаги дуо;

Ҳаж ва умра вақтидаги дуо;

Ёмғир ёғаётган вақтда;

Сафардаги дуо;

Ота-онанинг фарзандлари ҳаққига қилган дуоси;

Қўшин душман рўбаросига жангга шайланган вақтдаги дуо;

Ухлашга ётишдан олдин таҳорат олиб, зикрларни ўқиса, сўнг уйқу ғолиб келиб ухласа ва туннинг қайси вақти бўлсин уйғониб, дуо қилса, Аллоҳ ижобат қилади.

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳалол туризм нима дегани .Ҳалол, сертифакатига эга меҳмонхоналар бошқаларидан нимаси билан фарқланади Туризмни ривожлантириш уюшмаси раиси, .Hotel Pro, компанияси давоми...

2321 10:32 / 22.02.2022
4792. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир нарсага бўлган муҳаббатинг сени кўр ва кар қилиб қўюр,, дедилар,.Абу Довуд ва давоми...

4849 18:40 / 25.10.2017
Бухоро амирларидан бири шаҳарнинг обод кўчасида сайр қилиб юрса, қаршисидан китоб жилдини елкасига осган бир мактаб толиби чиқиб қолибди. Бола хушёр ва закий давоми...

4937 09:26 / 01.01.2024
Бутун оламлар Холиқи бўлмиш Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни инсоният ичидан ўз рисолатига танлаб олди. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ давоми...

4434 14:52 / 27.01.2024
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021