1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Учтепа туманидa жойлашган «Кўкча Оқтепа» жомеъ масжидининг очилиш маросими ўтказилди

17:53 / 24.03.2022 2315 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизда масжидлар сони яна биттага кўпайди. Бугун, 24 март куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидa жойлашган «Кўкча Оқтепа» жомеъ масжиди янги биносининг очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди. 

Маросимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташриф буюрдилар.

Рамазон ойига муносиб туҳфа бўлган масжиднинг очилиш маросимида муфтий ҳазратлари масжидни қайта бунёд этишда хизмат қилган қурувчилар, ҳашарчилар, меъморлар ва ҳомийларга ҳақига дуо қилдилар.

Муфтий Нуриддин домла пешин намозини жамоат билан адо этгач, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб бериш асносида масжид қуришнинг аҳамияти ҳақида сўз юритиб, «Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради», (Имом Муслим ривояти), деган мазмундаги ҳадиси шарифни шарҳлаб бердилар.

Шу билан бирга муборак Рамазон ойига тайёргарлик кўриш ҳамда Рамазон умра зиёрати бўйича қилинаётган ишлар бўйича ҳам сўз юритдилар.

Янги барпо этилган масжид маҳалла аҳлининг саховатпеша инсонлари ва ҳашар йўли билан икки йилда қайтадан бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Масжид хонақоҳ ва ертўла қисмларидан иборат бўлиб, 2000 нафар намозхонни сиғдира олади. Замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган масжидда барча шарт-шароитлар яратилганбўлиб, хусусан, иссиқлик ва совутиш тизимларидан тортиб, маъмурият хоналари, замон талабига мос таҳоратхоналар, кутубхоналар намозхонлар учун тайёрлаб қўйилди. Масжиднинг олд ва орқа қисмидаги 35 метрлик 4 та минора унга ўзгача файз бериб турибди.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 19 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид .Чимир ота, жомеъ масжидига хуфтон давоми...

2453 12:40 / 19.02.2022
Европа иттифоқида 2016 йил учун олиб борилган ҳисобкитобларга қараганда, мазкур санада туғилган чақалоқларнинг 43 фоизи никоҳсиз дунёга келгани маълум бўлган.ЕИ давоми...

4583 07:19 / 10.08.2018
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Тошкент шаҳри Чилонзор тумани муҳтасиби Фарход қорининг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан давоми...

1813 17:00 / 29.09.2020
Бутун дунёни ларзага солган Туркия ва бошқа ҳудудларда бўлиб ўтган қаттиқ ер силкинишлари кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди. Айни вақтда ушбу давоми...

2301 11:53 / 07.02.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021