1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума кунини ибодат ва дуо билан ўтказинг!

09:30 / 25.03.2022 2793 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума кунини зикр қилдилар ва:

«Унда бир соат бор. Қайси бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)ни озайтириб кўрсатдилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Жума кунининг афзалликларидан бири унда дуо қабул бўладиган соат борлигидир. Ушбу соат ва унинг миқдори ҳақида ҳам турли мулоҳазалар бор.

Баъзилар «Бу соат олтмиш дақиқа вақтни ўз ичига олган табиий соатдир», дейдилар.

Бошқалар эса уларга хилоф равишда «Бу соатдан мурод озроқ вақтдир», дейдилар.

Ушбу ҳадис иккинчи фикрга далилдир. Чунки унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у соатга ишора қилиб, бош бармоқлари билан кўрсаткич бармоқларининг учларини бир-бирига жуда яқинлаштириб, «бундай», деб, озлигига ишора қилганлар.

Ана ўша соатда қайси бир мусулмон намоз ўқиб, дуо қилиб турган бўлса, Аллоҳ таоло, албатта ўша банданинг сўраган нарсасини беради. Шунинг учун ҳар доим Жума куни ибодат ва дуо билан машғул бўлмоқ керак.

Аллоҳ таоло барчаларимизни мағфират қилиб, дуоларимизни ижобат қилсин!

«Ҳадис ва Ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума намозида Жума сурасини ва Мунофиқун сурасини ўқир эдилар,. давоми...

10276 05:00 / 07.03.2025
Абу Лубоба ибн Абдулмунзир розияллоҳу анҳу ривоят қилади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума куни кунларнинг саййиди, Аллоҳ таолонинг наздида буюгидир. давоми...

5826 04:02 / 14.06.2024
Биз мусулмонлар беш вақт намозимизни масжидда адо этсак, кун давомида беш марта бир маҳаллада яшайдиган диндошларимиз билан кўришамиз. Жумъа куни Жумъа намозига давоми...

3428 09:04 / 11.02.2022
. . . . Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Жума намози икки ракатдир. Рўза ҳайити намози икки ракатдир. Қурбон ҳайити намози икки давоми...

3685 05:12 / 28.02.2025