1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума намозининг ракати

05:12 / 28.02.2025 3684 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

قَالَ عُمَرُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: صَلَاةُ الْجُمُعَةِ رَكْعَتَانِ، وَصَلَاةُ الْفِطْرِ رَكْعَتَانِ، وَصَلَاةُ الْأَضْحَى رَكْعَتَانِ، وَصَلَاةُ السَّفَرِ رَكْعَتَانِ تَمَامٌ غَيْرُ قَصْرٍ عَلَى لِسَانِ مُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ مَاجَهْ.
وَلِلنَسَائِيِّ وَالتِّرْمِذِيِّ: مَنْ أَدْرَكَ مِنْ صَلَاةِ الْجُمُعَةِ رَكْعَةً فَقَدْ أَدْرَكَ الصَّلَاةَ. وَلِلدَّارَقُطْنِيِّ: مَنْ أَدْرَكَ مِنَ الْجُمُعَةِ رَكْعَةً فَلْيُصَلِّ إِلَيْهَا أُخْرَى، وَمَنْ فَاتَتْهُ الرَّكْعَتَانِ فَلْيُصَلِّ أَرْبَعًا.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жума намози икки ракатдир. Рўза ҳайити намози икки ракатдир. Қурбон ҳайити намози икки ракатдир. Сафар намози икки ракатдир, тўлиқдир, қаср эмасдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидандир».
Насоий, Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Насоий ва Термизийнинг ривоятларида:
«Ким жума намозидан бир ракатни топса, батаҳқиқ, намозни топган бўлади», – дейилган.

Дорақутнийнинг ривоятида эса:
«Ким жумадан бир ракатни топса, унга бошқа бир ракатни қўшсин. Кимдан икки ракат ҳам ўтган бўлса, тўрт ракат ўқисин», – дейилган.


عَنْ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَاةُ الْأَضْحَى رَكْعَتَانِ، وَصَلَاةُ الْفِطْرِ رَكْعَتَانِ، وَصَلَاةُ الْمُسَافِرِ رَكْعَتَانِ، وَصَلَاةُ الْجُمُعَةِ رَكْعَتَانِ، تَمَامٌ لَيسَ بِقَصْرٍ عَلَى لِسَانِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ مَاجَهْ.


Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидан собит бўлган: «Азҳо намози икки ракатдир, Фитр намози икки ракатдир, мусофирнинг намози икки ракатдир, жума намози икки ракатдир, тўлиқдир, қаср эмасдир».
Насоий, Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

 

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилаётган эдилар. Бирдан Ҳасан ва давоми...

3090 05:09 / 08.11.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган .Эй иймон келтирганлар Агар мажлисларда сизларга .Жой беринг,, дейилса, бас, жой беринг, Аллоҳ сизларга ҳам жой давоми...

6497 05:00 / 27.09.2024
.Эй иймон келтирганлар Жума кунидаги намозга чорланганда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир, давоми...

2162 12:05 / 03.05.2024
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани қуёш оққан пайтда ўқир эдилар,.Абу Довуд ривоят қилган. . давоми...

2135 00:45 / 13.10.2023