1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума – кунларнинг саййиди

04:02 / 14.06.2024 5826 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Лубоба ибн Абдулмунзир розияллоҳу анҳу ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни кунларнинг саййиди, Аллоҳ таолонинг наздида буюгидир. У кун Қурбон ҳайитидин ҳам, Рамазон ҳайитидан ҳам буюкроқдир. Унда бешта хислат бордир: Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни жума куни яратди; сўнгра шу куни ерга туширди; Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни мана шу кунда вафот қилдирди; унда вақт бор, банда Аллоҳ таолодан нимани сўраса, унга ўшани беради; қиёмат шу куни қоим бўлади, фаришталар, ер, осмон, шамол, тоғлар, денгизлар шу куни (қиёматнинг қоим бўлиб қолишидан) қўрқиб-титраб турадилар», – дедилар».

Аҳмад ривоят қилган.

Муаллиф
Azizxo'ja Inoyatov
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Бугун ғусл қилиш, хушбўйланиш, Каҳф сурасини ўқиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот ва давоми...

2834 05:49 / 04.11.2022
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Жума Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинди. Уни Жаброил алайҳиссалом олиб тушдилар. Ўшанда давоми...

5733 07:00 / 28.06.2024
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни минбарга ўтирдилар, биз у зотнинг атрофларига ўтирдик,.Икки шайх ривоят қилишган.

2369 05:01 / 25.10.2024
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо дарахти тўнкасида хутба қилар эдилар. У зот минбар тутганларида давоми...

2852 05:00 / 11.10.2024