1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жазоирда Қуръондаги илмий мўъжизаларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

16:34 / 06.12.2018 2615 pdf Ўқиш режими + -

Жазоирда Қуръони каримнинг мўъжизаларига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтди, деб хабар беради International Quran News Agency. Тадбир Лагуата шаҳридаги Ислом фани ва тараққиёти тадқиқот маркази томонидан ташкил этилди.

“Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар” номи билан ўтган икки кунлик симпозиум дунё олимларини Аллоҳнинг китобини ўрганишда илмий ёндашувни қўллашга чақирган. Тадбир, ўз навбатида янги олимларга илмий ишланмаларни янада ривожлантиришлари учун ўзига хос муҳокама майдони бўлди.

Симпозиумда “Илмий кашфиётлар ва уларнинг Қуръон ҳамда суннатга мувофиқлиги”, “Илмий мўъжиза ва замонавий экзегеза”, “Қуръондаги абстракт тушунчалрнинг илмий изоҳи ва замонавий илмий кашфиётлар”, “Илмий мўъжизалар” масаласи”, “Қуръоннинг илмий мўъжизаларини ўрганишда шарқ олимларининг қўшган ҳиссаси” каби муҳим ҳамда қизиқарли мавзулар бўйича суҳбат ва баҳслар бўлди.

Тадбир жараёнида дунё олимлари ушбу мавзуда доимий асосда шуғулланиб туришлари учун илмий клуб ташкил этиш таклиф этилди. Шунингдек, Қуръондаги илмий мўъжизаларни ўрганишдаги фаолиятни янада ривожлантириш учун алоҳида илмий тадқиқотлар ўтказиш зарурлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

“Қуръони каримда билдирилганидек, мўъжизанинг илмий асосланиши исломофобларнинг турли бўлмағур қарашларига энг муносиб жавоб бўлади” дейди Жазоирдаги Блид Университети илмий ходими Хассиб Хосин. У олимларни шариат асосларини янада чуқурроқ ўрганиб, илмларини бойитишга чақирди.

Илмий тадбирда Жазоирдан ташқари Фаластин, Тунис, Буюк Британия ва бошқа давлатлардан таклиф этилган тадқиқотчилар иштирок этишди.

Лагуата шаҳридаги Ислом фани ва тараққиёти тадқиқот маркази томонидан 2018–2019 йиллар учун дин ва жамият мавзуларига дахлдор қатор миллий ва халқаро миқёсдаги тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган httpst.mehuquqiyaxborot10897. Шунга кўра, Қурбон ҳайити байрами давомида мўминмусулмон халқимиз иш давоми...

2816 12:08 / 04.07.2022
Ҳиндистон Мегхалая штати Шиллонг шаҳрида дунёдаги биринчи шишали масжид пайдо бўлди, деб хабар бермоқда islamisemya.com..Ушбу масжид барча динларнинг бирлиги рамзи давоми...

4309 08:45 / 03.04.2019
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Миллий ахборот агентликлари ассоциацияси UNAOIC ва Исломий банклар ва молия институтлари бош кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми давоми...

1629 10:06 / 26.09.2020
Ҳиндистондаги масжидларнинг қуёш энергияси таъминотига ўтказилиши сезиларли равишда электр энергиясининг тежалишига олиб келмоқда.Масалан, Мумбай шаҳрининг давоми...

2760 16:10 / 09.10.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021