1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳга дуо қилинг, ижобат қилур

11:30 / 25.03.2022 4296 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Роббингиз: Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман деди» 

(Ғофир сураси, 60-оят)

Баъзилар: «Одамлар Аллоҳдан сўрайдилар, аммо Аллоҳ ҳеч нарса бермаслиги ёки сўрамаган нарсасини бериши ҳам мумкинми?» дейдилар.

Бу саволга учта жавоб бор:

Биринчидан, дуони ижобат қилиш ҳақида оят сўровчига бир нарса беришни ўз ичига олмаган. Оят дуо қилувчига ижобат қилишини ўз ичига олган. Дуо қилувчи эса сўровчидан умумийроқ маънодаги шахсдир. Шунинг учун ҳам дуонинг ижобат қилиниши сўровни беришдан кўра умумийроқдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар кеч Роббимиз таборака ва таоло туннинг охирги учдан бири қолганда дунё осмонига тушади ва: «Ким менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилсам, ким Мендан сўрайди, Мен унга ато қилсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам», дейди дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилувчи билан сўровчининг, ижобат билан атонинг орасини фарқламоқдалар.

Иккинчидан, дуони ижобат қилиш сўралган нарсани беришдан кўра кенг ва умумийдир.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон гуноҳ аралаштирмасдан, қариндошлик алоқасини узмасдан туриб дуо қилса, албатта, Аллоҳ унга бунинг сабабидан уч хислатдан бирини беради: ё сўраганини тезда беради, ё ўшанинг мислича яхшиликни унинг учун сақлаб қўяди, ё ўшанинг мислича ёмонликни ундан буриб қўяди», дедилар.

«Ундай бўлса (дуони) кўпайтирамиз», дейишди.

«Аллоҳ кўпайтирувчироқ», дедилар.

Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган. Заҳабий саҳиҳ деган.

Учинчидан, албатта, дуо талаб қилинган нарсага эришишни тақозо қилувчи сабабдир. Сабабнинг эса шартлари ва монеълари бор. Қачон шартлар ҳосил бўлиб, ман қилувчилари йўқ бўлса, талаб қилинган нарсага эришилади. Гоҳида бошқаси - дуо қилувчи учун хайрлироқ нарса ҳосил бўлиши ҳам мумкин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Молдунё келибкетадиган нарсадир. Бугунги бойлар бир кун келиб фақир бўлишади. Фақирлар эса бир куни бой бўлишади. Бугунги соғлом инсонлар бир кун бемор бўлишади. давоми...

1054 10:25 / 03 февраль
Ҳорун арРашиднинг ўғли Маъмун кичкиналигида устози уни таёқ билан сабабсиз урди. Маъмун ундан .Мени нега урдингиз, деб сўради. Устози .Жим, деди. Маъмун ҳар сафар давоми...

4195 15:00 / 30.01.2022
Ҳунайн ғазоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғазотлари ичида алоҳида ўринга эга. Масофа қисқа эди. Душманнинг сони ҳам, қуроли ҳам оз эди. Гўё натижа давоми...

2134 09:45 / 05.10.2024
. ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай давоми...

3946 15:35 / 05.08.2024