1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Намознинг асоси поклик ва таҳоратдир

09:30 / 29.03.2022 3163 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳеч қачон орқа сурмайдиган ёки беэътибор бўлмайдиганинг ибодат намоздир. Намоз иймондан кейинги ва иймонни тирик сақлаб турадиган энг буюк ибодатдир. Ҳаётингни намозга кўра тартибга сол. Намоз ўқийдиган билан дўстлаш. Намоз ўқийдиган билан оила қур. Намоз ўқиладиган уйнинг меҳмони бўл. Намоз ўқийдиганни меҳмон қил. Таомингни намоз ўқийдиган билан баҳам кўр. Хайр-эҳсонни аввал намоз ўқийдиганга бер. Намоз ўқийдиган билан қўшни бўл. Ўзинг намоз ўқийдиган масжид ёнидаги уйда яшагин. Намоз билан Роббингдан ёрдам сўралишини билгин.

Шунинг учун, намознинг нозик жиҳатларини жуда яхши ўрган. Намоз ҳақидаги фиқҳий билимларни албатта ўзлаштир. Бу билимингни эскирмасидан аввал мустаҳкамлаб бор.

Агар қазо намозларинг бўлса, уларни адо этинг. Ўқилмаган ҳар бир намоз охиратда сен учун муаммо эканини унутма.

Намоз ўз вақтида ўқилади. Агар азон айтилганда намознинг ҳаяжонини ҳис қилсанг, у сени меърожларга юксалтиради. Азон сени ҳаракатга келтириши лозим.

Намозни севиш, намознинг рамзи бўлган масжидга муҳаббат қўйиш керак. Масжидга тез-тез ташриф буюриб тур. Аммо бу ташриф туристик зиёрат эмас, балки намоз ўқиш бўлиши керак.

Намознинг асоси поклик ва таҳоратдир. Мукаммал поклик ва таҳорат мукаммал намознинг биринчи шартидир. Намозга жиддий киришганинг поклик ва таҳоратда кўринсин. Лекин бу борада васвасага тушиб қолма. Ҳозирги замондаги аёллар дучор бўлган энг жиддий муаммоларидан бири тозалик борасида ҳаддан ташқари васваса тушиб қолишларидир.

Намоз ҳушуъ билан ўқилади. Ҳушуъ Аллоҳ таолонинг ҳузурида эканингни билиш ва талаб этилганидек ҳурмат бажо келтиришингдир. Ҳушуъ дунёвий ишлар билан бирга кетади, ўрнини вақтни ўтказадиган нарсаларга бўшатиб беради. Буни эсингдан чиқарма.

Намоз сен адо этишинг зарур бўлган фарзлардир. Уларни қолдирмай бажо келтир. Фарздан ташқарилари нафл дейилади. Нафлларни қанчалик кўп ўқисанг, охиратинг учун шунчалик фойда оласан. Шунинг учун нафл ибодатларга ҳам вақт ажрат. Нафл ибодатларнинг ҳеч бўлмаса биттасини умрингнинг охиригача тарк этмасликка қарор қил. Масалан, ишроқ намозини ўқи.

Закот намознинг эгизагига ўхшайди. Танани намоз билан, мол-мулкни закот билан тарбиялаймиз. Шаръий ҳукмларга кўра закот беришга қодир оилалимисан ёки бўйдоқ, талабамисан, уни адо этишни вазифанг деб бил.

Фарз бўлмасдан берилган садақа ҳам катта ютуқ эшигидир. Садақа Аллоҳ йўлида бирор нарса бериш. Бу пул ҳам ёки жисмоний ёрдам ҳам бўлиши мумкин. Сенга қараб турган мўмина синглингга табассуминг ҳам мумкин. Инсонга ва тирик мавжудотга фойдаси тегадиган ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шунинг учун хоҳ талабамисан, хоҳ фақир эҳсон эшиги сен учун очиқ. Эҳсон қилувчилардан бўлишга интил. Олувчи бўлмасликка эътибор бер.

Нуриддин Йилдиз

Маҳмуд Маҳкам таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бухорий, Муслим ва Абу Довудлар Маймуна онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларини ҳайзли пайтларида иштон давоми...

2956 17:10 / 26.02.2020
Ислом кишиларни кўп қасам ичишга тарғиб қилмайди. Аммо қасам ичганидан кейин уни бажаришни талаб этади. Баъзи вақтларда қасам ичилган ишни бажаргандан кўра давоми...

4794 18:00 / 23.12.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбаримиздир. У зот бизга ҳаёт сирларини ўргатдилар. Биз ҳақиқий ўлчовларни у зотдан билиб олдик. Ўзимиз яшаётган дунё давоми...

3129 10:54 / 03.02.2022
Ҳазрати Сора ва ходималари Сора подшоҳнинг қасридан Ҳожар билан қайтдилар. Уйга етиб келганларида эрлари нима ҳодиса бўлганини сўрадилар. Сора .Аллоҳ таоло давоми...

3235 11:00 / 27.11.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021