1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент: Қуръони каримда “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”, деб таъкидланган

18:43 / 08.04.2022 2053 pdf Ўқиш режими + -

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатга келди.

Айни вақтда “Саховат”, “Мурувват” ва “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда махсус мактаб интернатлари фаолияти бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

Авваламбор, сиз, азизларни муборак Рўзаи-Рамазон ойида соғ-саломат ва яхши кайфиятда кўриб турганимдан хурсандман.

Ушбу қутлуғ ойда Аллоҳнинг марҳамати билан, бутун ер юзига барака ва яхшиликлар ёғилади. Сабр-қаноат ва хайр-саховатли ишлар учун кўп-кўп савоблар ёзилади.

Муборак Қуръони каримда ҳам “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”, деб таъкидланган (Рахмон сураси).

Умуман, кўп минг йиллик қадриятларимиз ва муқаддас динимиз шарофати билан, нафақат Рамазон ойида, балки бутун йил давомида, ҳар куни меҳр-мурувват ва саховат кўрсатиш, сабрли ва аҳил бўлиш, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган,-деди давлат раҳбари.

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида Андижон вилоятидаги туманшаҳар бош давоми...

1193 23:36 / 01.04.2025
Имом Бухорий мақбараси ҳозирги кўриниши сақланган ҳолда реконструкция қилинади. Мақбара остидаги қабрни зиёрат қилиш учун қулайлик яратилади. Шунингдек, давоми...

2449 19:06 / 13.02.2021
2024 йил 13 сентябрь куни фазилатли шайх, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари Самарқанд зиёратидан сўнг Бухоро шаҳрига етиб келдилар. Бухоро Марказий давоми...

1770 14:27 / 13.09.2024
Покистон Бош вазири Имронхон ва унинг ҳамроҳлигидаги делегация Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини зиёрат қилиш учун Мадинага давоми...

2981 17:53 / 30.10.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021