1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Адолатда қоим турган қози Шавконий

17:00 / 12.04.2022 3832 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бани Ҳашиш қабиласининг раисларидан бири қўшнисининг ерини эгаллаб олади. Улар қозига шикоят қилиб боришади. Қози имом Шавконий роҳимаҳуллоҳ эди. Шавконий масалани ҳал қилиш мақсадида ҳалиги раисни қозиликка чақиртириб қоғоз юборди. Раис қозиликка келишдан бош тортиб қози юборган қоғозни ўсимликка қўшиб сигирига едириб юборди ва қоғозни олиб борган қозининг элчисини қишлоқдан қувиб юборди. Элчи қози Шавконийнинг олдига келиб қишлоқи раиснинг қўпол ҳатти-ҳаракатидан шикоят қилди. Буни эшитган қози Шавконий қозиликдан бўшатишларини сўраб Яман ҳокимига қоғоз юборди. Қоғоз ҳокимга етиб борди. Ҳоким ўша пайтда Санъо шаҳрининг шимолидаги Заҳбон деган қишлоқда аъёнлардан бириникида зиёфатда эди. Ҳоким қозининг нега қозиликдан бўшашга қарор қилганини сўради. Унга бўлган воқеани айтишди. Ҳоким зиёфатни ташлаб чиқди ва тезлик билан Бани Ҳашиш қабиласига келди. Пойтахт Санъога бироз қўшин билан «сариқ тўп»ни юборишларини амр қилиб одам юборди. «Сариқ тўп» ўша даврдаги энг катта тўп бўлиб давлатнинг кучини ифода қилар эди.

Тўп келтирилгач ҳоким ҳалиги раиснинг уйини тўпга тутишни буюрди. Унинг уйи қулатилди. Сигирини сўйишга амр қилди. Сигирнинг ошқозонидан қози Шавконийнинг чақирув қоғозини чиқариб олди. Сўнгра раисни занжирбанд қилиб Яман қозиларининг бошлиғи имом Шавконийнинг ҳузурига шаръий ҳукмни татбиқ қилиши учун олиб борди.

Имом Шавконий роҳимаҳуллоҳ қозиликда 41 йил қаддини тик тутиб турди. Адолатни қоим қилди. Зулм ва жаҳолатга қарши курашди. Аллоҳ раҳмат қилган бўлсин!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
15. Сўнги асрларда Ислом оламида нафақат ақлий илмлар, шаръий илмларда ҳам турғунлик даврлари бўлиб ўтган. Шунинг учун устозимиз шайх ҳазратлари айтардиларки, давоми...

2101 09:44 / 22.09.2023
Қуръони Каримнинг дастлабки оятлари нозил бўлгандан кейин бир муддат ваҳий келмай қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғир ҳолатга тушдилар. Ўзларини давоми...

3698 13:06 / 04.12.2019
11. Фан олимлари билан шариат олимлари ўртасини айириш динсизликдан қолган сарқит. Бошқача қилиб айтганда, бу ёндашув Ғарбдаги дин ва дунё илмлари ўртасидаги давоми...

1645 16:02 / 15.09.2023
Сафар ойининг ўзида мушриклар томонидан мусулмонларга қарши яна бир хиёнат уюштирилди. Ҳодисанинг тафсилоти қуйидагичаМадинага Нажднинг Бану Омир қабиласи давоми...

2256 15:00 / 29.12.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021