1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Америка ташрифининг иккинчи куни

11:41 / 22.04.2022 2633 pdf Ўқиш режими + -

Кеча 21 апрель куни юртимизнинг бир гуруҳ имом-хатиблари АҚШда Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун Вашингтондан 40 км узоқликдаги Виржина штатидаги «Adams Center» масжидига ташриф буюришди.

Ушбу масжид бир ярим минг атрофидаги намозхонлар учун мўлжалланган бўлиб, бу Америкадаги энг катта масжидлар сирасига киради. Рамазон ойи муносабати билан бу масжидда ҳар куни қарийб 600 нафар рўзадорларга ифторликлар қилиб берилмоқда.

Ташрифнинг дастлабки қисмида имом-хатиблармиз ушбу масжид қавмига таништириб ўтилди.

Шундан сўнг пешин намозига азон айтилиб, жамоат билан бирга ибодат адо этилди. Намоздан кейин Анвархон қори Заитов ва Абулқосим қори Қосимовлар қироат қилдилар ҳамда Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов дуо қилиб бердилар.

Сафар тафсилотлари жараёнини биз билан кузатиб боринг!

Манба: AL-BUKHARI ISLAMIC CENTER (Of Orlando FL)

Мавзуга оид мақолалар
Британияда аҳолининг паст қатламидан иборат ёш чавандозлар муслима аёл Хадича Меллах ҳомийлик қилаётган янги академия пойгасида қатнашиш имкониятига эга давоми...

1911 11:37 / 26.05.2021
Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёддан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга янги авиарейс йўлга қўйилди. Бу ҳақда кun.uz сайти хабар берди. 5 август куни илк рейс кутиб давоми...

1855 19:00 / 05.08.2021
Президентнинг кўрсатмасига мувофиқ Имом Бухорий мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш кўзда тутилган. Симметрик тарзда иккита масжид ва тўртта минора давоми...

2039 18:20 / 26.08.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги .Вақф, хайрия фонди .Илм йўлида кўмак берамиз, акциясида идора тасарруфидаги таълим муассасаларида таҳсил олувчи 39 давоми...

2486 10:36 / 15.10.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021