1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Замонасининг машҳур ҳофизи Иззатуллоҳ қори

14:30 / 29.04.2022 2506 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Машҳур ҳофизи Қуръон Иззатуллоҳ мулла Ортиқ қори ўғли таҳминан 19 асрнинг иккинчи ярмида Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Чор гўристон мавзеси (ҳозирги Нодира кўчаси)да зиёли оилада дунёга келди. Отаси мулла Ортиқ (ваф.1901) қори замонасининг машҳур мулласи ва ҳофизи Қуръони бўлган.

Тадқиқотларга кўра, Мулла Ортиқ қори асли Сурхондарё томонлардан Наманганга келиб, ўрнашиб қолган илмли, зиёли ва ўзига тўқ бой киши бўлган. Тахминан 1860 йилдан 1900 йилгача 40 йил мобайнида «Махдум эшон» масжидида бош имом-хатиб бўлиб фаолият кўрсатган экан. Ортиқ қорининг уч нафар аёлларидан 8 нафар ўғил, 2 нафар қиз фарзандлари бўлган.

Фарзандлари Абдуқайюм махдум, Иззатуллоҳ қори, Раҳматуллоҳ қори, Бойхон махдум, Қутбиддин махдум, Садриддин махдум, Неъматуллоҳ махдум ва Сайдуллоҳ қорилар.

Ортиқ қорининг ҳамма фарзандлари халқ орасида аҳли илм ва аҳли Қуръон бўлиб танилган.

Юқоридаги фарзандлари ичида Иззатуллоҳ болалигидан ўткир зеҳнли, теран заковати, зуҳд ва тақвоси билан акаларидан ажралиб турган. У болалигидан Қуръони Каримга муҳаббат қўйди. Шу боисдан бўлса керак, ота-онаси уни ёшлик чоғидан қорихон дея эркалаб чақиришар экан.

Мулла Ортиқ қори ўғли Иззатуллоҳ қоридаги илмга бўлган рағбатни пайқаб, унинг илми таҳсилини назоратга олади. Натижада Иззатуллоҳ қори ёшлик давридаёқ отасининг қўлида арабий-туркий саводини чиқаради ва Қуръони Каримдан илк сабоқни ола бошлайди. Қисқа вақт ичида Иззатуллоҳ қори Қуръонни тўла хатм қилиб, ёд олади ва кўзга кўринган ҳофизи Каломуллоҳ бўлиб етишади.

Иззатуллоҳ қорининг Уйчи туманида отасидан мерос бўлиб қолган катта ер ва боғлари бўлган. Қори домла куни билан ана шу далада ва боғда ишлаб келиб, кечалари чироқ шуъласида Қуръон мутолаа қилар эканлар. Иззатуллоҳ қори домла ҳар куни Қуръони Каримдан маълум бир жузни ўқиб, такрорлаб сўнгра ётишни одат қилган эканлар. Маҳаллаларидаги қўни-қўшни, қариндош-уруғ ва ёру-биродарларига Қуръондан сабоқ берар, Рамазон ойларида эса масжид ва хонадонларда хатми Қуръонга имомликка ўтиб берар эканлар.

Иззатуллоҳ қори Қуръон ва суннатни маҳкам тутган, замонасининг машҳур ҳофизи Каломуллоҳи, етук илм ва фазилат соҳиби бўлганлар.

Ҳазрат Иззатуллоҳ қори домла 1929 йили вафот этган. У киши шаҳарнинг катта қабристони «Мавлавий» мозорига дафн қилинган.

Иззатуллоҳ қорининг оилалари фарзандлари тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтмоқчимиз. Маълумотларга кўра, қори домла умрлари давомида 2 аёл билан оила қурганлар. Улардан 4 нафар фарзанд кўрганлар.

Аввалги аёлларининг исми ва кимнинг қизи бўлганлиги тўғрисида маълумотимиз йўқ. Бироқ, ундан 1 нафар ўғил, 1 нафар қиз фарзанд зурриёдлари борлиги ҳақида хабарлар бор.

Кейинги аёллари Фазилатхон ойим (1890-1975) мулла Абдураҳмон қизлари бўлиб, улардан 2 нафар ўғил фарзандлари бор. Улар; Абдулҳамид (1917-1991) ва Абдурашид (1920-1997) лардир.

Абдурашид ҳазрат 2 аёл билан турмуш қурганлар. Аввалги турмуш ўртоқлари Жўрахон ойим бўлиб, улардан Олимжон (1948-2007) исмли 1 нафар ўғил фарзанд кўрганлар. Кейинги турмуш ўртоқлари Раҳимахон ойим (1936-2015) Абдулҳай қизи бўлиб, улардан 5 нафар ўғил, 3 нафар қиз фарзандлари бор.

Фарзандлари Абдулмажид (1955), Абдулҳоди (1959), Абдулбоқи (1965), Расулжон (1969) ва Носиржон (1972) лар.

Ҳозирги кунда Иззатуллоҳ қорининг биз билган набира ва абиралари илм маъририфатли инсонлар бўлиб, ўз соҳасининг етук мутахассиси, моҳир қурувчи муҳандис, йўлсоз бўлиб, юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилиб келмоқдалар.

Аллоҳ ўтганларимизни раҳматига олсин, қолганларимизни Ўзининг йўлида собит қадам қилсин.

Мустақил тадқиқотчи, Акрам Шарипов 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Назир Муҳаммад Айёд 1972 йили Қоҳира шаҳрида туғилган. 1995 йил .Усул аддин, бўйича .Ақида ва фалсафа, йўналишида бакалавр даражасини олган. 2000 йилда .Усул аддин, давоми...

1125 16:15 / 11.10.2024
Аллоҳ молнинг аҳамиятини ва у динга қувват эканини баён қилиб айтади«...Аллоҳ сизларга ҳаёт тиргаги қилиб қўйган молларингизни эсипастларга берманг...» Нисо давоми...

4956 18:39 / 26.10.2017
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳақларида чиққан мақола ва хотира китобларини ўқир эканман, мен ҳам шундай буюк зот билан бир асрда яшаб ва шахсан давоми...

2132 16:09 / 24.07.2024
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Туркистоннинг атоқли олими ва адиби Алихонтўра Соғунийнинг ибратли ҳаёт йўллари билан танишиб давоми...

27483 13:30 / 20.12.2017