1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом молияси бўйича нуфузли халқаро ташкилот Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатди

18:50 / 24.05.2022 2084 pdf Ўқиш режими + -

Ислом молия муассасалари учун бухгалтерия ва аудиторлик ташкилоти - AAOIFI Ўзбекистоннинг «Islamic Business and Finance» корхонаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Эндиликда ушбу шартнома доирасида AAOIFI халқаро стандартлари (меъёрлари) асосида Ўзбекистонда мутахассисларни тайёрлаш, синовдан ўтказиш ва сертификатлаш амалга оширилиши мумкин бўлади.

Шартнома ушбу нуфузли ташкилотнинг 2022 йилнинг 15-16 май кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида бўлиб ўтган 20 йиллик анжумани давомида имзоланди. Шартномага кўра, Ўзбекистонда ташкил этиладиган марказ AAOIFI'нинг қуйидаги йўналишларида мутахассислар тайёрлаш ва синовларни ташкил этиш билан шуғулланади:

• Ислом молияси бўйича сертификатланган профессионал бухгалтер (CIPA);

• Шариат бўйича сертификатланган маслаҳатчи ва аудитор (CSAA);

• Молия ҳисоби стандартлари бўйича моҳирлик сертификати (CPFAS).

Шунингдек, ташкил этиладиган марказ AAOIFI стандартлари ва нашрларини Ўзбекистонда тақдим этиш, вазирлик ва идоралар билан ишлаш, ислом молияси бўйича тадбирлар ташкиллаштириш билан шуғулланади. Ушбу ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши Ўзбекистонда жорий этилиши кутилаётган ислом молияси ва банкчилиги соҳасининг жаҳон ислом молия саноати билан уйғунлашишига, хорижий ислом банклари, суғурта (такофул) ташкилотлари, жамғармалари, капитал бозори иштирокчилари билан самарали ҳамкорлик қилишига жиддий кўмак беради.

AAOIFI (Accounting and Auditing Organization for Islamic Financial Institutions) – Баҳрайн қироллиги пойтахти Манама шаҳрида жойлашган, ислом молия муассасалари ва соҳанинг бошқа иштирокчилари учун шариат, молия ҳисоби, бошқарув ва ахлоқ стандартлари (қоидалари) ишлаб чиқиш, уларни тарғиб қилиш, ушбу соҳа доирасида мутахассислар етиштириш, уларни имтиҳон қилиш ва малакасини ошириш билан шуғулланувчи мустақил халқаро ташкилотдир. AAOIFI фаолияти ислом молия муассасаларининг молиявий ҳисоботларидан фойдаланувчиларнинг ушбу муассасалар томонидан тайёрланадиган маълумотларга ишончини ошириш ҳамда ушбу фойдаланувчиларни ўз маблағларини ислом молия муассасаларига инвестиция қилиш, омонатга қўйиш ҳамда уларнинг хизматларидан фойдаланишга ундашга қаратилган.

Бугунги кунда ушбу ташкилотга 45 дан ортиқ мамлакатлардан марказий банклар, ислом молия муассасалари, ҳисоб-китоб (бухгалтерия), аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳамда ҳуқуқ ва банк-молия соҳасида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар аъзодир.

Ҳозирги кунда AAOIFI'нинг шариат ва бошқарув стандартлари Сарф, Кафолат, Ҳавола, Муробаҳа, Ижара, Салам, Истисна, Мушорака, Музораба; Аккредитив, Жуала, Сукук, Қарз, Вакала, Такафул, Таварруқ, Вақф, Закот, ходимлар ёллаш; анъанавий банкни ислом банкига айлантириш, ликвидликни бошқариш, Шариат кенгашлари каби 60 дан ортиқ мавзуни қамраб олган. Ундан ташқари молия ҳисобини юритиш ва ҳисоботлар тайёрлаш бўйича 40 дан ортиқ стандартлар қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистонда микромолия ташкилотлари ислом молияси тамойиллари асосида фаолият олиб боришларига имконият яратувчи «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонун имзоланди. Бундан ташқари Ислом тараққиёт банкининг техник кўмаги асосида ислом банкчилигини, шунингдек, ислом қимматли қоғозлари – сукукни татбиқ қилиш бўйича қонун лойиҳалари тайёрланмоқда.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом дини таълимотида инсон ўзи яшаб турган ватанини, динини, оиласини ҳимоя қилиши энг улуғ амаллардан эканлиги таъкидланган. Ватан ҳимояси учун ҳарбийлар давоми...

1391 13:12 / 14.01.2025
Аввал хабар қилганимиздек, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг юртимиз бўйлаб сафарлари давом этмоқда. Бугун, 29 ноябрь куни профессор Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари давоми...

1756 16:00 / 29.11.2023
Ассалому алайкумIslom.uz портали .Зикр аҳлидан сўранг, иловасининг Android ва iOS қурилмалари учун янги нашрларини эътиборингизга ҳавола қилади.Илованинг Android давоми...

7343 12:14 / 19.09.2018
Бугун, 26 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имомхатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ .Зангиота, жомеъ масжидига Хуфтон намозига ташриф давоми...

2389 19:11 / 26.02.2022
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021