1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж – 2022» мавсуми 18 июндан бошланади!

11:29 / 03.06.2022 2225 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, бугун «Ҳаж – 2022» мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг ўтказилди. Унда ҳаж сафарининг бошланиш куни ҳам маълум қилинди.  

Ўзбекистон зиёратчилари шу йил 18 июнь куни «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг сўнгги русумдаги замонавий ҳаволайнерлари орқали Саудия Арабистонига парвоз қилади. Муборак сафарга жўнаш авиақатновлари шу йил 30 июнга қадар давом этади.

Зиёратчиларимиз мамлакатимизнинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Қарши, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларидан ташиш режа қилинган.

Барча рейслар тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига амалга оширилади.

Маълумот учун, жорий йил 14-31 июль кунлари эса зиёратчиларимиз ушбу мамлакатдан юртимизга олиб келинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдларидан бўлган устоз Муродхон домланинг аҳлиялари вафоти муносабати билан у кишининг давоми...

1763 12:25 / 18.10.2023
Ҳаёт шиддат билан ўтар экан, ер юзидаги барча мавжудоту маҳлуқотларнинг бари ҳаракатда. Эрта тонгдан кимдир ишга шошаётган, яна кимдир фарзандларини боғчага олиб давоми...

2409 11:00 / 01.11.2021
Дорул Қуръон институтининг хабар беришича, Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида Қуръони карим мусобақси ўтказилади.Мусобақа аёллар учун 2018 йил 7 декабрь куни, давоми...

2821 07:02 / 20.11.2018
Бир вақтлар Нидерландиядаги Озодликrdquo партиясининг ўнг қанотида иккинчи шахс ҳисобланган Жорам Ван Клаверен ислом динига қарши китоб ёзиб туриб мусулмон бўлди. давоми...

3418 12:27 / 05.02.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021