1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Мўъминнинг зиндони ва кофирнинг жаннати!

14:00 / 17.06.2022 3612 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳофиз ибн Ҳажар Мақдисий қозилар қозиси мансабига ўтирди. Бир куни у қозиликка ҳашаматли жамоа билан, гўзал кўринишда йўлга тушди. Ўшандаги унинг мавқесини бугунги кундаги адлия вазири ва олий судга тенглаштирса бўлади. Шу пайт йўлда унинг жамоаси олдини мой сотадиган бир фақир яҳудий тўсди. Унинг кийимлари мойга беланган, жулдур кийим эди. Яҳудий ибн Ҳажарнинг отини жиловидан тутиб деди:

- Эй шайхул ислом! Сен Набиййимиз: «Дунё мўъминнинг зиндони, кофирнинг эса жаннатидир!», деганлар дейсан. Сендаги ҳолат қанақасига зиндон-у, мендаги ҳолат қанақасига жаннат бўлсин?!

Ибн Ҳажар деди:

- Аллоҳ менга охиратда тайёрлаб қўйган неъматларга нисбатан ҳозир мен зиндондаман. Аллоҳ сенга охиратда ҳозирлаб қўйган неъматларга нисбатан сен ҳозир жаннатдасан!

Буни эшитган яҳудий дарров мусулмон бўлди!

Бу ҳикояни Муновий «Файзул қадир»да келтирган.

Ибн Ҳажарнинг юқоридаги гапи мазкур ҳадиснинг гўзал шарҳларидан биридир. Биз агар мусулмонларнинг ҳаётига боқсак унда бошқача бир маънони кўрамиз. Уларни Аллоҳнинг чегаралари кишанлаб турибди. Мўъминни ҳалол ва ҳаром қўл-оёғини боғлаган!

Мўъминнинг кўз ўнгида ҳар куни унинг инсоний фитрати моил бўлган шаҳватлар зийнатланиб туради. Мўъмин уларга яқинлаша олмайди. Зеро, унинг руҳи тақво занжири билан кишанлангандир!

Мусулмонга ҳаром мол жамлаш осон эди. Аммо у ҳалолни қидиради. Ҳолбуки, ҳалол топиш кўпинча ҳаромдан машаққатлироқ бўлади. Зеро, унинг қўллари «Аллоҳдан қўрқиш» занжири ила кишанлангандир!

Ибодатлар ҳам кишандир. Уларда машаққат бор. Бомдод намозига туриш машаққат. Рўза тутиш машаққат. Ҳаж инсоннинг силласини қуритади. Ҳақ гапни гапириш хатарли. Мол ноёб нарса. Иффатли бўлиш ҳам анча куч талаб қилади. Омонатга риоя қилиш хиёнатдан қийинроқдир. Номаҳрамлардан кўзни юмиш ҳавои-нафсга қарши боришдир. Нафс ёмонликка буюриб туради. Жаннатнинг йўли тиканли ва ўнқир-чўнқир. Дўзахнинг йўли эса асфальт қилинган, текис!

Бошқа томондан кофирлар озод кўринади. Оятлар уларни рибодан ман қилмайди. «Мутаффифин сураси» уларнинг тарозусини тўғирлаб, тузатиб турмайди. «Ҳужурот сураси»даги одобларни улар ҳисобга олмайди. Совуқ сувда таҳорат қилишмайди. Энг ширин уйқусидан бомдод намози учун уйғонишмайди. Рўза уларнинг ейиш ва ичишидан тўсмайди. Ота-онага яхшилик қилиш уларнинг тартиб-қоидаларига кирмайди. Қўшнига яхшилик қилиш улар учун оддий ижтимоий бир одат. Истаса яхшилик қилади. Агар яхшилик қилмаса қонун уни жазоламайди!

Иймон кишани қандай ҳам гўзал!

Ғаризаларнинг озодлиги қанчалар бахтсизлик!

Зиндонида Роббиси розилиги ила яшаганларга саломлар бўлсин!

Яратувчисининг кишанидан ўзини озод қилиб, сўнгра нафсини шаҳвати кишанларига боғлаганлар нақадар бахтсиздир!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Асокир Саъид ибн Абу Саъиддан ривоят қилади.Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Урдунда вабога чалинганида у зотнинг қабри ҳам шу ерда жойлашган ўша ерда давоми...

5706 22:16 / 25.04.2017
Hilolnashrrdquo нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Сулаймон қори даданинг ўғиллари Зикруллоҳ домла Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг катта давоми...

4559 11:21 / 05.09.2018
Радиоэфир пайтида тингловчиларга савол берилди. Бу тингловчилар ўртасида мусобақа ўтказиш учун берилган савол бўлиб, ғолибга қимматбаҳо совға бор эди. Савол давоми...

2674 14:33 / 21.08.2024
Мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша тарафдан ажойиб ҳидлар келардида ўзиям... Чўнтагимизда бешўн тийин пулимиз бўлса, катта танаффус бўлди дегунча ўша ёққа давоми...

2793 10:45 / 25.11.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021