1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ўздан кечиб, ўзгага айланинг!

10:46 / 17.06.2022 2445 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафс ўз, яъни инсоннинг ўзи дегани. Агар сиз уни ўзга, яъни ўзингиздан бегона қилмагунингизча нажот топмайсиз. Бу дунёда бошингизга бало келтирадиган ҳам, охират зиёнига боис бўладиган ҳам нафсдир.

Ўзга қилиш нафсни гўёки Аҳмад ёки Маҳмуддек бегона киши сифатида кўриш. Мақтамайди, оқламайди ё ёнини олмайди. Масалан, сиз Аҳмад ёки Маҳмуддан фойда кўрмаган бўлсангиз, уларни мақтамайсиз, оқламайсиз ёки ёнини олмайсизку.

Нафсингизга ҳам шунақа муносабатда бўлинг. Яхши иши учун мақтаманг, ёки қилмиши учун оқламанг ва ёки муаммоларда ёнини олманг.

Китобларда ҳатто унга туҳмат ҳам қилинг, яъни у қилмаган ёмон ишни сен қилдинг, деб жеркинг, дейилади. Мисол Маҳмуд билан уришдингиз, тортишдингиз ва у енгилди.

Бунда яхши қилдинг, деб мақташ, оқлаш ё ёнини олиш у ёқда турсин, сен урушмаганингда ё тортишмаганингда, у енгилмасди, мулзам бўлмасди, денг. Сени деб битта мўмин синди, қалби озорланди, деб, бу ишда уни айбдор қилинг.

Бу гапларингиз муросагўйлик, ҳадеб ўзини маломат қилавериш, деманг.

Юқорида нафсни ўздан ўзгага айлантириш нажот дедим.

Чунки Аллоҳ «Уни (нафсни) поклаган нажот топур», дейди. Бундан бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда нафсингиз семириб сизга эга чиқади.

Ёзганларим нафсни синдиришга тарғиб ва бунинг услуби ҳақида бир тавсия холос. Уни синдиришнинг йўллари ва синган ҳолида ушлаб туришнинг ўз қоидалари борки, бу жуда катта мавзу бўлиб, унга етишиш узлуксиз риёзат ва мужоҳадани талаб қилади.

 

Мубашшир Аҳмад домла

Муаллиф
Мубашшир Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қиёматнинг аломатлари ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Ўша аломатларнинг кўпларини шу бугунги кунларимизда давоми...

4176 17:54 / 19.02.2024
. . . , . , . ,. . , . , . ,. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2370 12:33 / 17.03.2024
Маййитга жаноза ўқиш ва уни дафн этиш пайтида, айниқса, лаҳад оғзи ёпилаётган пайтда кишини қўрқув қамраб олади. Одамлар маййитни тезроқ дафн этишга давоми...

4393 15:01 / 10.02.2022
Баъзи кишилар гуноҳни беркитишни риё деб ўйлайдилар. Аслида ундай эмас. Риё қилмайдиган содиқ банда ўзидан маъсият содир бўлганда уни беркитса, жоиз. Чунки Аллоҳ давоми...

7251 19:00 / 23.07.2022