1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Рум фатҳ қилинмай туриб Дажжолнинг чиқишини кўрмаймиз

13:34 / 12.08.2024 4387 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ الْمُسْتَوْرِدِ الْقُرَشِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ عِنْدَ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «تَقُومُ السَّاعَةُ وَالرُّومُ أَكْثَرُ النَّاسِ»، فَقَالَ لَهُ عَمْرٌو: أَبْصِرْ مَا تَقُولُ، قَالَ: أَقُولُ مَا سَمِعْتُ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَئِنْ قُلْتَ ذَلِكَ إِنَّ فِيهِمْ لَخِصَالًا أَرْبَعًا إِنَّهُمْ لَأَحْلَمُ النَّاسِ عِنْدَ فِتْنَةٍ وَأَسْرَعُهُمْ إِفَاقَةً بَعْدَ مُصِيبَةٍ وَأَوْشَكُهُمْ كَرَّةً بَعْدَ فَرَّةٍ وَخَيْرُهُمْ لِمِسْكِينٍ وَضَعِيفٍ وَيَتِيمٍ، وَخَامِسَةٌ حَسَنَةٌ جَمِيلَةٌ وَأَمْنَعُهُمْ مِنْ ظُلْمِ الْمُلُوكِ.

Муставрид ал-Қураший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Амр ибн Оснинг олдида «Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг «Қиёмат қойим бўлганда одамларнинг кўпчилиги румликлар бўлади», деганларини эшитганман», дедим. «Оғзингга қараб гапир!» деди Амр. «Расулуллоҳ алайҳиссаломдан эшитган нарсани айтяпман», дедим. У шундай деди: «Агар улар ҳақида бу гапни айтсанг, уларда тўрт хислат бўлади:

– улар фитна пайтида энг ҳалим одамлар бўлади;

– мусибатдан кейин энг тез ўзига келган одамлар бўлади;

– қочгандан кейин энг тез қайта қувганлар бўлади;

– уларнинг энг яхшиси мискин, заиф ва етимлар бўлади.

Улардаги бешинчи гўзал яхшилик шуки, подшоҳларнинг зулмидан энг кўп ман қилинганлар бўлади».

عَنْ نَافِعِ بْنِ عُتْبَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي غَزْوَةٍ فَأَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَوْمٌ مِنْ قِبَلِ الْمَغْرِبِ عَلَيْهِمْ ثِيَابُ الصُّوفِ فَوَافَقُوهُ عِنْدَ أَكَمَةٍ فَإِنَّهُمْ لَقِيَامٌ وَرَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَاعِدٌ، قَالَ: فَقُلْتُ فِي نَفْسِي: ائْتِهِمْ فَقُمْ بَيْنَهُمْ وَبَيْنَهُ لَا يَغْتَالُونَهُ ثُمَّ قُلْتُ لَعَلَّهُ نَجِيٌّ مَعَهُمْ فَأَتَيْتُهُمْ فَقُمْتُ بَيْنَهُمْ وَبَيْنَهُ فَحَفِظْتُ مِنْهُ أَرْبَعَ كَلِمَاتٍ أَعُدُّهُنَّ فِي يَدِي، قَالَ: «تَغْزُونَ جَزِيرَةَ الْعَرَبِ فَيَفْتَحُهَا اللهُ ثُمَّ فَارِسَ فَيَفْتَحُهَا اللهُ ثُمَّ تَغْزُونَ الرُّومَ فَيَفْتَحُهَا اللهُ ثُمَّ تَغْزُونَ الدَّجَّالَ فَيَفْتَحُهُ اللهُ». قَالَ: فَقَالَ نَافِعٌ: يَا جَابِرُ لَا نَرَى الدَّجَّالَ يَخْرُجُ حَتَّى تُفْتَحَ الرُّومُ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ.

Нофеъ ибн Утба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий алайҳиссалом билан бирга бир ғазотда эдик. Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига мағрибдан жун кийимли бир қавм келди. Улар у зотга бир тепаликда рўпара келишди. Улар тик туришар, Расулуллоҳ алайҳиссалом эса ўтирар эдилар. Ўзимга ўзим: «Бориб, улар билан у зотнинг ўрталарига тур, яна у зотга бирор ёмонлик қилишмасин», дедим. Сўнгра: «Эҳтимол, у зот улар билан махфий гап гаплашаётгандирлар», дедим. Кейин бориб, улар билан у зотнинг ўрталарига турдим. Ўшанда у зотдан тўрт калимани ёдлаб олдим, уларни қўлларим билан санаб бераман: «Араб жазирасига ғазот қиласизлар, Аллоҳ уни фатҳ қилади. Сўнгра Форсга, Аллоҳ уни ҳам фатҳ қилади. Кейин Румга ғазот қиласизлар, Аллоҳ уни ҳам фатҳ қилади. Сўнг Дажжолга қарши ғазот қиласизлар, Аллоҳ уни ҳам фатҳ қилади». Нофеъ айтади: «Рум фатҳ қилинмай туриб Дажжолнинг чиқишини кўрмаймиз, Жобир!»

Иккисини Муслим ривоят қилган.

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг биз бандаларига ато қилган улкан неъматларидан бири вақтдир. Вақт кетса қайтиб келмайдиган неъматдир. Ҳикматларда шундай дейилган Вақт қилич давоми...

2823 09:39 / 13.10.2021
Биринчиси. У билан кўришибтанишишда фойда бор. Сиз мана шундай одамларни асло қўлдан чиқарманг. Иккинчиси. Фойда ҳам, зарар ҳам бермай диганлар. Ундайлардан давоми...

1503 16:01 / 05.12.2025
Баъзи кишилар истиғфор ҳақида айтилган фикрларни нотўғри тушуниб, инсон ҳар қанча гуноҳ ишларни қилса ҳам, уларнинг кечирилиши осон экан, деган хулосага келиши давоми...

6749 11:19 / 22.10.2018
Мусулмон мусулмоннинг мусибатидан хурсанд бўлмайди, гарчи, у душмани ёки хасми бўлса ҳам. Бу исломий ухувватга зид келадиган иш. Тарихда энг ёмон фитналар давоми...

2702 12:44 / 29.01.2024