1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Зулҳижжа ойи кириб келди. Бу ойда қандай амаллар бажарилади?

13:16 / 30.06.2022 2940 pdf Ўқиш режими + -

Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).

Эслатиб ўтамиз, 30 июнь пайшанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир. Валлоҳу аълам.

Даврон НУРМУҲАММАД

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2020 йилнинг 11 январь санаси юртимиз учун илоҳий мўъжиза бўлмиш Қуръони Карим Мусҳафи шариф нури билан бошланди. Бугун эрта тонгдан .Hilol nashr, нашриётматбаа давоми...

2515 13:46 / 11.01.2020
Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжаҳон жамияти, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот давоми...

2975 15:30 / 09.05.2022
Кейинги йилларда юртдошларимизнинг .Умра, зиёратига бориб келишида турли муаммоларга дуч келиш ҳолатлари аниқланмоқда. Хусусан, туризм фаолияти билан давоми...

2166 18:40 / 18.05.2024
Навбатдаги янгилик Доктор Айман Рушдийнинг .Суратли тажвид, асари ўзбек китобхонларига асл нусхаси ва муаллифнинг расмий рухсати асосида илк бор тақдим давоми...

8180 15:45 / 24.03.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021