1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

"Ҳожи тўй" қилиш исроф эмасми?

15:30 / 14.07.2022 4375 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳга беҳисоб шукрки, бу йилги ҳаж ибодати юртимиз зиёратчилари учун жудаям файзли бўлди. Гарчи, ўзимиз бормаган бўлсак-да, устозлар, қадрдонлар ва яқинларимиз учун қувондик. Айниқса, ҳаж ибодатини адо қилиш учун ажратилган квотанинг сезиларли даражада ошиши кўпчиликнинг хурсандчилигига сабаб бўлди.

Иншааллоҳ, бир неча кунлардан сўнг илк хожилар юртимизга қайтиб келишади. Хурсандчиликдан бошлари осмонга етган яқинлар, фарзандлар ва дўстлар Аллоҳнинг меҳмонлари бўлиб қайтган ҳожиларни кутиб олиш ҳаракатига тушишади.

Тўғри, ҳожилик мақомига эришган кишиларни дуосини олиш, ушбу ибодатни насиб этган Зотга шукроналар келтириб, соғинганларимизни кутиб олиш учун ҳар қанча тайёргарлик кўрсак ҳам ярашаверади.

Бироқ гоҳида ижтимоий тармоқларда нафақат муборак ибодат сафаридан қайтган кишилар, балки оддий бир мусулмон одам учун ҳам ярашмайдиган ҳолатларни кўриб қоляпмиз. Хусусан, фақат исрофга сабаб бўлувчи дабдаба билан безатилган уй-жойлар, карнай-сурнай ва таниқли қўшиқчилар иштирокидаги кутиб олиш ва ҳоказо маросимлар авж олмоқда.

Унутмаслик керакки, ҳаж бу Исломнинг беш устунидан бири. Беш фарзнинг охиргиси. Қодир бўлганлар учун зиммасидаги адо қилиниши фарз бўлган амал. Намоз, рўза, закот қандай фарз бўлса, худди шундай фарз бўлган ибодат. Ҳаж зинҳор фахр қиладиган, мақтаниладиган ёки номига “ҳожи” қўшимчаси қўшиб айтиладиган сифат ёки амал эмас. Агар Аллоҳнинг ҳузурида қабул қилинган ҳаж бўлса, унинг мукофоти фақат жаннат бўлади, иншоаллоҳ.

Қадрдоним! Агар ота-онангиз ёки яқинингиз ҳаж ибодатини адо қилиб келганида хурсандчилик изҳори учун шундай дабдаба билан кутиб олаётган бўлсангиз, ўша яқинингиз бир маҳал фарз намозни адо қилганда ҳам шундай хурсандчилик қиласизми? Рамазон ойини рўзасини тугатганда ё закотини адо қилган пайтда ҳам кайнай-сурнайлар билан нишонлайсизми? Агар битта фарз амални адо қилгандаги хурсандчилик сизни шу ҳолга солаётган бўлса, мабодо, бандачилик билан қазо бўлган намоз, рўзалар учун аъза тутасизми? Мотам эълон қиласизми? Уларга бунинг учун таъзия изҳор қиласизми? Ажабланябсиз-а? Нима фарқи бор: намоз ҳам фарз, ҳаж қилиш ҳам фарз. Қабул бўлган намоз ҳам гуноҳларга каффорат, қабул бўлган ҳаж ҳам.

Хурсандчилик қилинг. Уларни табрикланг. Лекин зинҳор, исроф ва дабдабага йўл қўйманг. Чунки сиз бир кунлик хурсандчилигингиз учун сарфлайдиган маблағ қайсидир мусулмон оиланинг бир неча кунлик, балки бир неча ойлик озиқ-овқатига кифоя қилиши мумкин. Сиз бугун карнай сурнай ва қайсидир қўшиқчига бермоқчи бўлган пулингиз қайсидир беморнинг дори-дармони ёки қайсидир етимнинг бир неча йиллардан бери битмай ётган уй- жойини битириш учун етиши мумкин.

Хўш айтингчи, қай бирида савоб бор? Қайси бири сизни Роббимиз розилигига етиштиради? Ўйлаб кўрмайсизми? Аллоҳ сизга берган бу бойлик неъматини Аллоҳнинг душмани бўлган шайтони лаъийннинг хурсандчилиги учун сарф қилаётганингизни ўйлаб кўрмайсизми? Тўй, маросимлар ва бошқа тадбирларимизда шундоғам ҳаддимиздан ошдик. Энди лоқал шу муборак ибодатга исрофгарчиликни аралаштирмайлик.

Агар ниятингиз Ҳақ розилиги бўлса, бугун орзу ҳавасларингизни озгина жиловланг. Мободо, кишилар кўрсин, “маҳаллада дув-дув гап” бўлсин, деган ниятингиз бўлса, Аллоҳга истиғфор айтинг. Чунки бу жудаям хатарли амал.

Аллоҳ барча хожиларимизни сафарларини хайрли ва муборак қилсин. Ушбу ибодатни ният қилган ҳар бир бандани Байтуллоҳга етказсин!

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани «Мевазор» жомеъ масжиди

имом ноиби Ёрбек Исломов

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер, Тавба 112 оят. ЭҲРОМНИНГ ҲАҚИҚАТИ Эҳромнинг ҳақиқати ҳаж ёки умра ёки иккаласига бирданига давоми...

11444 05:00 / 16.01.2017
Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлиги улуғ фазилатларга эга. Бу ой ҳаром ойлардан бири саналади. Унда ҳаж ибодати бажарилади. Унда ҳажнинг энг катта рукни бўлмиш давоми...

8179 12:24 / 24.08.2017
Ҳажнинг фарзлари учта 1. Эҳром. 2. Арофатда туриш.3. Зиёрат тавофи. Яна уларга тобеъ бўлган фарзлар ҳам бор.Ҳажнинг фарзларини бирмабир санаймиз.1. Ҳажни ният давоми...

25294 05:00 / 16.01.2017
1356. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси давоми...

6894 17:51 / 04.08.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021