1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аждодлар нима қилганлару, бизлар нима қилмоқдамиз

17:00 / 14.07.2022 3946 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дубайдаги Қуръон ёдлаш курси раисининг муовини Саид Ҳаарид шундай ҳикоя қилади:

Дубайда ўтказилган мусобақаларнинг бирида Совет тузумидан бўлган бир кичик бола 1-ўринни эгаллади. Унинг ёши 12 да бўлиб, бу хақиқатан диққатга сазовор эди. Биз ундан Қуръони Каримни қандай ёд олгани хақида сўрадик:

- Ким сенга Қуръонни бундай тажвидли, чиройли қилиб ёдлатган?

- Отам менга шундай ёдлатган, деб жавоб берди у.

- Отангга ким ўргатган?

- Бобом.

Биз унинг жавобидан ажабландик ва сўрадик:

- Отангга бобонг атеист Совет тузумида қандай қилиб ўргатган, ахир у вақтда динига амал қилган мусулмонлар тўғридан-тўғри ўлдириб юборилган бўлса...

- Отам менга айтиб берганлар, бобом уларни эшакка мингазиб, қишлоқ ташқарисига олиб чиқар эканлар. Сўнг, кўзларини бойлаб, яна эшакка мингазиб, бир тоғ бағридаги катта ғорга олиб борар эканлар. Кўзларини ечиб, ўша ердан беркитилган Қуръонни олиб берар эканлар. Отам кун бўйи Қуръондан ёдлай олганларича ёдларканлар, сўнгра яна кўзларини боғлаб, қайтиб келишар экан. Шу аснода Қуръонни ёд олган эканлар…

Биз жуда ҳайратда қолдик ва дедик:

- Нега бобонг отангни кўзини боғлаган экан? Сабаб?

У деди:

- Биз хам бу хақда қизиқиб, отамдан сўраганимизда, отам: «Бобонг бу ишни мендан қўрққанлари учун қилибди, яъни Совет тузуми мени ушлаб олиб қийнаганда, заифлик қилиб, ғордаги Қуръон ўргатиладиган мадрасани айтиб қўйишимдан қўрққан эканлар. Чунки у мадраса мусулмонларнинг фарзандлари Қуръонга боғлиқ қолишлари учун хизмат қилар эди…

Ё Аллоҳим! Бу аждодлар нима қилганлару, бизлар нима қилмоқдамиз?! Гарчи Аллоҳ таоло Ўз Каломида рост сўзлагандир:

«Биз Қуръонни нозил қилдик ва Биз уни Ўзимиз сақлаймиз!»

Бу хикоя Қуръон ёдлаш у ёқда турсин, масжиднинг ёнида яшаб намозга чиқмайдиганларга нақадар чиройли ибратдир!

Субханаллоҳ! Дунёнинг ҳар тарафида минглаб Қуръон ёдлаш халқалари бўлса-ю, эртага Роббисига йўлиққанда фойда берадиган Қуръон ва уни ёдлаш ҳақида фикр юритмаса...

Аллоҳ бизларни тўғри йўлдан адаштирмасин...

Манба: t.me/uamaalbukhari

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гарчи воситачилик қилиб бўлса ҳам мусулмонларнинг ҳожатларини чиқариш учун саъйҳаракат қилиш Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мендан бир одам давоми...

1043 15:12 / 22.08.2025
Одамлар билан уларнинг хулқлари феълларига яраша муомала қилиш, жоҳил ва беақлдан олим ва вараъ соҳибидан талаб қиладиганни талаб қилмаслик.Довуд алайҳиссалом давоми...

1265 14:35 / 13.08.2025
Ғийбатнинг таърифини ушбу ҳадисдан билиб оламизАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Эй Аллоҳнинг Расули, ғийбат нимаrdquo деб сўрашди. Биродарингни давоми...

2443 09:00 / 05.05.2023
Титаник кемасини юзлаб шахслар ишлаб чиқардилар, кема тайёр бўлгач унинг раҳбарларидан бири .Бу кемани Худо ҳам чўктира олмайди, деб мутакаббирлик ва беодоблик давоми...

6646 11:00 / 13.09.2022