1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Сутини совитиш учун сувга чўкиб ўтирган туя

17:00 / 30.08.2022 2843 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расмга олган киши айтяпти: “Сувга чўкиб олиб, сўнг ўрнидан туриб, дарҳол бўталоғини эмизган туяни кузатиб турдим. Унинг ҳаракатидан ҳайрон бўлдим. Туянинг эгасидан бунинг сабабини сўрасам, у шундай деди: “Туя сувга чўкиб ўтирганда, боласи учун сутни совутаётган бўлади. Кейин бўталоғини эмизиш учун ўрнидан туради. Шундай юқори ҳароратда сути муздек бўлади”.

Субҳаналлоҳ! Буни қаранг, иссиқ ҳавода боласига муздек сут беришни туяга ким ўргатди экан?! 

Барча жонзотлар қатори, туяга оналик туйғусини ким ато этди экан?!

Сут муздек бўлиши учун муздек сувга чўкиб туриш кераклигини туяга ким таълим берди экан?!

Албатта, барча жонзотларга, шу жумладан, туяга ҳам оналик туйғусини ато этган зот — Аллоҳ таолодир!

Албатта, туяга юқорида айтилган ва айтилмаган кўплаб хусусиятларни ато этган зот — Аллоҳ таолодир!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

“Назар солмасмилар туянинг қандай яратилганига…” (Ғошия сураси, 17-оят).

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, гуноҳларимизни мағфират айлаб, хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мисрнинг Диқҳалия вилояти, Тафаҳнал ашроф қишлоғида яшовчи Салоҳ Атийя ҳақида замондошлари .Саҳобалар замонидан қолган киши, дейишар эди. Биласизми нега Салоҳ давоми...

4145 16:00 / 28.06.2023
Кўпчиликнинг ҳаётида кузатиладиган ҳодиса кўчада кетаётганингизда нотаниш инсон сизга илиқ салом берса, унга тараддудланиб алик қайтарасизда, кейин .қизиқ уни давоми...

2182 16:00 / 11.12.2022
. ,. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом одамлар орасида туриб, Аллоҳга лойиқ ҳамду сано айтдилар, давоми...

2761 11:29 / 22.12.2024
Гоҳида ғийбат қалб билан ҳам содир этилади. Бу мусулмонлар ҳақида ёмон гумон қилиш ила бўлади.Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида марҳамат қилади .Эй иймон давоми...

5328 19:10 / 11.01.2019