1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг амрларини зое қилишнинг оқибати

11:00 / 09.08.2022 3264 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:

«Кипр фатҳ қилиниб мусулмонлар қўл остига киргач, мусулмонлар ўша куни роса хурсанд бўлишди. Буюк саҳобий Абу Дардо розияллоҳу анҳу ҳам фотиҳлар ичида бор эди. Аммо Абу Дардо хурсанд эмас эди. У тинмасдан йиғлар эди. Шунда Жубайр ибн Нуфайр сўради:

- Эй Абу Дардо! Бугунги хурсандчиликда нега йиғлаяпсан?

Абу Дардо розияллоҳу анҳу деди:

- Ҳолингга вой бўлсин эй Жубайр! Бандалари Унинг амрини зое қилишар экан, уларнинг Аллоҳ олдида қадрлари қолмайди. Булар бир пайтлар ғолиб, устун эдилар. Аллоҳнинг амрини зое қилиб бугун мана шу ҳолга тушиб ўтиришибди!

Араблар жоҳилият даврида жуда ҳам уришқоқ халқ эдилар. Яйлов ва ўтлоқлар учун бир-бирларининг гўштини ейишар эди. Уларнинг баъзиси Рум томонида бўлса, бошқаси Форслар томонида эди. Учинчи бири эса икки томонга ҳам қўшилмасдан, туя мусобақасида туяси енгилгани учун узоқ йиллар ўзаро уришиши мумкин эди.

Сўнгра Аллоҳ уларга шафқат назари ила боқди. Уларни икром қилди. Уларга пайғамбарларнинг энг яхшиси ва афзалини юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёни ўзгартирдилар. Ер юзини абадул-абадга ўзгартирдилар. Уларни оддий чўпонликдан халқларга етакчилик даражасига кўтарди. Улар ўзаро ихтилофда эдилар. Аллоҳ уларни душманларига қарши бирлаштирди. Бир неча йил ичида ўзлари тобе бўлган икки империяни ҳам  қулатишди.

Коммунистлар жамиятни ривожлантириш йўли, ишлаб чиқариш воситаларини ўзгартириш, дейишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ишлаб чиқариш воситаларини ўзгартирмаганлар. Капиталистлар жамиятни ривожлантириш йўли иқтисодни озод қилиш, катта-катта ширкатларга асос солиш, дейишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилмаганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жоҳилиятга оид фикрларга қарши курашганлар. Уларнинг ўрнига мустаҳкам ва собит ақидани бино қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам омочлар ясамаганлар, деҳқончилик асбобларини ривожлантирмаганлар. У киши инсонларнинг қалбига кириб борганлар ва уни тавҳид нури билан ёритганлар. Уларнинг ақлига кириб уларга ҳақиқатини кўрсатганлар, дунёнинг нелигини англатганлар. Уларга даъват омонатини юклаганлар.

Рибъий ибн Омир форслар қўмондони Рустамнинг ҳузурига кирганида шундай деган эди:

«Аллоҳ бизни инсонларнинг инсонларга ибодат қилиш хорлигидан уларни Аллоҳга ибодат қилиш азизлиги томон кўтариш учун юборди!».

Нимага эришган бўлсак шу дин билан эришганмиз. Мужаддидларни шу дин етиштиради. Дунё минораси ҳисобланмиш Андалус маданияти шу дин соясида барпо бўлган.

Бугун Аллоҳ наздида хор бўлганимиз сабаби Унинг амрларини, кўрсатмаларини тарк қилганимиз учундир.

Тўғри, ичимизда солиҳлар бор. Тўғри, ичимизда обидлар бор. Аммо биз бир иккита шахслардан иборат эмасмиз. Биз бутун бир умматмиз. Бутун бир уммат битта солиҳ инсон каби солиҳ бўлмас экан, шонли азаматимизга ҳеч қачон қайта олмаймиз!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жума намозига борган шахс масжидга одоб билан киради. Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. давоми...

6547 10:00 / 31.05.2019
Суфён айтади .Зубайд ёмғир ёққан кечада қўлига машъала тутиб, маҳалладаги қарияларнинг уйини айланиб, .Уйингиздан ёмғир ўтмадими Машъала берайми, дер эди. Тонг давоми...

2308 09:05 / 29.09.2019
Муҳаммад ибн Ҳонеъ бир шеригидан ривоят қилинади.Бир киши Абу Ҳозимдан сўрадиndash Кўзнинг шукри нимаndash Яхшиликни кўрганда эълон қилиш, ёмонликни кўрганда эса давоми...

3437 07:40 / 13.04.2019
Рамазон ойи рўзаси бошқа ибодатлардан кўра болаликнинг ҳаяжонли хотираларини уйғотиш билан қадрлидир. Ҳар қандай инсон тийнатида самимият ва софлик, беғуборлик давоми...

2615 17:10 / 06.05.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021