1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Отамнинг жадвали намоз ўқишимга сабабчи бўлди

17:00 / 13.08.2022 2545 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарзандимиздан «Намоз ўқидингми?» деб сўрагандан кўра, бошқа услуб билан сўраш ўзгача бўлади. Жумладан, намозни нуқталар орқали белгилаш ва қанча нуқта йиғганига қараб мукофот берилади. Ушуб услубда фарзандларимиздан: «Мукофотга эришиш учун етарлича нуқта йиғдингми?» деб сўраб, намоз ўқишга ундаётган бўламиз. Шу услуб билан фарзандимиз иншаАллоҳ кўпроқ намоз ибодатига итоат қиладиган бўлади.

Йигитлардан бири айтади: «Ёшлигимда «Намоз ўқи» деган гапни ёмон кўрар эдим. Отам ишдан қайтадиган вақтларини қандайдир ёқимсиз ва кайфиятимни туширадиган вақт деб ҳисоблар эдим. Негаки, отам ҳар доим намозга қўпол йўл билан буюрар эдилар. Отамнинг бу ишлари менга хуш келмаётганини ҳис қилганларидан сўнг, улар мен учун бир жадвал туздилар. Бу жадвал бир ҳафтадаги барча намозларни ўз ичига олар эди. Беш маҳал фарз, суннат, зуҳо, витр ва икки ракат бўлса ҳам қиёмул-лайл намозлари жамланган эди. Ҳар бир намозга биттадан босқич қилдилар. Масалан, фарз намози битта нуқта битта босқич, суннат намози битта нуқта битта босқич, витр намози битта нуқта битта босқич, намоздан кейинги дуолар битта нуқта битта босқич, қиёмул-лайл битта нуқта битта босқич, масжидда биринчи сафда ўқиш битта нуқта битта босқич. Нуқталарим бир ҳафтада юзтага етадиган бўлса, отам менга ўртача совға берар эдилар. Агар нуқталарим бир юз йигирма бештага чиқадиган бўлса, яхшироқ совға берар эдилар. Аммо агар нуқталарим бир юз элликтага чиқадиган бўлса, отам менга жуда катта совға берар эдилар. Бу фикр менга ёқди ва мукофот учун намозни тўлиқ ўқишга интилдим. Бу услуб ёш болалигимда қўлланган эди. Шу боис менинг қалбим намозга боғланди ва унинг ҳаловатини татидим. Отамни Аллоҳ раҳмат қилсин! Уларнинг вафотларидан сўнг, Аллоҳнинг раҳматини ва охиратда мукофотини олиш учун намоз ибодатини адо этмоқдаман! Аллоҳ мени қиёматда асраб, жаннатда Пайғамбарлар ва отам билан бир жойда жамлашини умид қилган ҳолда намоз ўқияпман. Аллоҳумма амин!

Кун

Фарз намози

Намоз дуоси

Суннат намози

Зуҳо намози

Витр намози

Қиёмул-лайл

Қўшимча 1-қатор истихора

Душанба

Бомдод

 

 

 

 

 

 

 

Пешин

 

 

 

Аср

 

 

 

Шом

 

 

 

Хуфтон

 

 

 

Сешанба

Бомдод

 

 

 

 

 

 

 

Пешин

 

 

 

Аср

 

 

 

Шом

 

 

 

Хуфтон

 

 

 

Чоршанба

Бомдод

 

 

 

 

 

 

 

Пешин

 

 

 

Аср

 

 

 

Шом

 

 

 

Хуфтон

 

 

 

Пайшанба

Бомдод

 

 

 

 

 

 

 

Пешин

 

 

 

Аср

 

 

 

Шом

 

 

 

Xуфтон

 

 

 

Жума

Бомдод

 

 

 

 

 

 

 

Пешин

 

 

 

Аср

 

 

 

Шом

 

 

 

Xуфтон

 

 

 

Шанба

Бомдод

 

 

 

 

 

 

 

Пешин

 

 

 

Аср

 

 

 

Шом

 

 

 

Xуфтон

 

 

 

Якшанба

Бомдод

 

 

 

 

 

 

 

Пешин

 

 

 

Аср

 

 

 

Шом

 

 

 

Xуфтон

 

 

 

 

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Катта жамоатларга, жума, ийд намозлари ва шунга ўхшаш жойларга ғусл қилиб бориш таъкидланган...Аллоҳ таоло .Иброҳим ва Исмоилга Байтимни тавоф, ибодат, рукуъ ва давоми...

5547 05:00 / 04.01.2017
Бизларга Исломни дин деб танлаган, Исломни эса поклик устига бино қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинОламларга раҳмат қилиб юборилган, Ҳабибимиз давоми...

6648 09:38 / 09.01.2017
1дарсБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг кайфиятиҲанафий мазҳаби ижтиҳоди ёғдусига кўраМАТН1Матн Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

4053 05:00 / 09.01.2017
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Маймунанинг озод қилган чўрисига садақадан берилган қўйнинг ўлигини давоми...

6332 05:00 / 09.01.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021