1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Энг афзал зикр

04:00 / 14.08.2022 4823 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бир банда ихлос билан «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтса, албатта, бунга (унинг айтган сўзига) токи Аршга етиб боргунча осмон эшиклари очилур, модомики гуноҳи кабиралардан четланилган бўлса», дедилар».

Бундан зокир зикрнинг фойдасидан баҳраманд бўлиши учун гуноҳи кабираларни қилмаган бўлиши кераклиги келиб чиқади. Ана шунда унинг зикри Аршгача етиб боради ва дуолари ҳам қабул бўлади.

Бу ҳадиси шарифда «Лаа илааҳа иллаллоҳ»нинг фазли қанчалар улуғ экани баён қилинмоқда.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси Аллоҳдан ўзга барча нарсадан илоҳлик – ибодатга сазоворликни манфий қилади.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси илоҳлик, яъни ибодатга сазоворликни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига исбот қилади.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» тавҳид калимаси, калимаи тоййиба ва ихлос калимаси ҳам дейилади.

Уламолар «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни қисқача қилиб «таҳлил» деб атайдилар. Китобларда «Таҳлил айтди» деган ибора келса, «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтди, деб англаш лозим.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси барча пайғамбарларга юборилган динларнинг хулосасидир.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтмагунча уни айтишга қодир бўлган кишининг иймони дуруст бўлмайди.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтиб, шаҳодат келтирган ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликларини тасдиқлаган одам мусулмон бўлади.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» азон ва иқоманинг жузи, яъни бир қисмидир.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» энг афзал зикрдир.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни ҳар замон ва ҳар жойда айтиб туриш мустаҳабдир.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У давоми...

3765 08:39 / 15.12.2018
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида .Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил давоми...

11722 08:14 / 06.02.2019
1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади4. Истиғфор давоми...

6692 15:47 / 03.03.2023
Ўқилиши Аллоҳуммағсил хатояя бил мааи вассалжи валбарадrdquo.Маъноси Ё Аллоҳ, менинг хатоларимни сув, қор ва дўл билан ювгинrdquo Имом Бухорий ривояти.

4070 10:07 / 10.01.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021