1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

14:49 / 24.08.2022 2057 pdf Ўқиш режими + -

Давлатимиз раҳбари 24 август куни Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Бу зиёратгоҳ буюк муҳаддис бобомизнинг мусулмон оламидаги юксак ҳурматига муносиб тарзда қайта қурилмоқда. Мақбара, улкан масжид, миноралар, айвонлар барпо этилмоқда.

Президентимиз ушбу бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

- Бу лойиҳани кўп муҳокама қилдик, қайта-қайта келиб кўрдик. Энди қурилишда ҳам шошмаслик керак. Ҳам зиёрат, ҳам ибодат нуқтаи назаридан бу ерда ҳамма шароит бўлиши зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари мажмуа ёнида Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этиш таклифини билдирди.

- Яқинда Мадина шаҳрида бўлганимизда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейини кўрдик. Бу ерда ҳам шунга ўхшаш музей ташкил этсак, яхши бўлар эди. Унда Имом Бухорий бобомизнинг ҳаёти, илм йўли, ўша давр тарихи ахборот технологиялари орқали кўрсатилади. Булар ёшлар, чет эллик сайёҳларнинг яққол тасаввурида қолади. Музей халқимизга яна бир маънавий хазина бўлади, - деди давлатимиз раҳбари.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигига бу борада лойиҳа тайёрлаш топширилди.

Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Ҳизр мажмуасига бориб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини ҳам зиёрат қилди.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизда масжидлар сони яна биттага кўпайди. Бугун, 24 март куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидa жойлашган .Кўкча Оқтепа, жомеъ масжиди янги биносининг очилиш давоми...

2316 17:53 / 24.03.2022
Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон шаҳридаги музейда Қуръони каримнинг 12 асрга тегишли нусхаси намойиш этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот давоми...

3135 14:40 / 19.12.2018
Халқаро мутахасислар жамоаси дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмаси ndash Усмон мусҳафи Тошкент Қуръонини реставрация қилади. Лойиҳани президент ёрдамчиси Саида давоми...

1621 22:01 / 02.05.2024
Германиянинг Лейпзиг университети тадқиқотчилари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида исломофобия мусулмонлар жуда ҳам озчиликни ташкил этадиган давоми...

3640 08:45 / 31.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021