1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Уламолар бисотидан

11:00 / 09.09.2022 2516 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом оламидаги буюк шахсиятлардан бири, Усмонийларнинг энг сўнги муфтийси, илм борасида, таҳқиқ майдонида замонасининг етук имоми бўлган Муҳаммад Зоҳид Кавсарий роҳимаҳуллоҳ ҳаж зиёратига бормаганлар!

Шогирдлари аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳдан имом Кавсарийнинг ҳажга бормаганларининг сабабини сўрашганида, у зот:

- Умрим мобайнида закотга қодир бўлмадиму, ҳаж қаёқда! деган эканлар.

Байрут муфтийси шайх Мустафо Нажо исломий мадрасалар ҳақида «Дўстларга насиҳат» китобида шундай ёзади: «Агар ушбу исломий мадрасаларда дин муҳофазаси ва эътиқод саломатлигидан бошқа комиллик бўлмаганда ҳам, ушбуларни ўзи кифоя қиларди». Асар 1319 ҳижрий йил Байрутда чоп этилган.

Ҳар бир одам билан бахслашавериш фиқҳдан эмас. Имом Шофеъий деди: «Ҳар бир бахс-мунозара қилган инсон билан мунозара қилавериш, ҳар бир сўз айтишган, тортишган билан тортишавериш илмни ерга уриш, хорлаш саналади». (Имом Байҳақийнинг «Маноқиби Шофеий» асаридан).

Фойдаланилган манба:

Arabic.uz

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Дўстмуҳаммад Насриддинов домланинг ибратли ҳаёт йўллари билан танишиб чиқамиз.Дўстмуҳаммад давоми...

7824 16:20 / 21.02.2018
Шайх доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил Судандаги Умму Дармон исломий университетида тафсир ва Қуръони Карим илмлари соҳасида докторлик диссертациясини ҳимоя давоми...

2624 14:00 / 01.06.2022
Илк учрашув Ҳурматлари ва қадрқимматлари қалбларнинг энг тўридан жой олган бу Инсон билан ўтказган вақтларни ва мулоқотларни ҳамиша ажиб бир соғинч, энтикиш давоми...

8224 17:08 / 01.11.2017
Шайх, аллома Солим Шотрий раҳимаҳуллоҳ деди .Шайх, аллома Алавий ибн Аббос Моликий раҳимаҳуллоҳ шундай дегандилар .Кўпчилик инсонлар бирон ҳадис агар Бухорий ёки давоми...

2561 09:00 / 28.12.2021