1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Солиҳларни эҳтиром қилинг!

11:00 / 17.01.2023 1723 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али ибн Аби Ҳарора айтади:

«Онам йигирма йил бўлибдики, юра олмас, шол эдилар. Бир куни менга дедилар:

- Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ҳузурига бор. Ундан мен учун дуо қилишини сўра. У муборак инсон!

Мен Аҳмад ибн Ҳанбалнинг уйига бордим. Эшигини тақиллатдим. Очмади. Ичкаридан туриб сўради:

- Ким у?

- Бағдодлик бир киши. Онамнинг оёқлари йигирма йилдан буён ишламайди. Сиздан дуо қилишингизни сўраб мени юбордилар!

Ичкаридан ғазабнок овоз келди:

- Онангдан кўра биз дуога муҳтожроқмиз!

Нима қилишимни билмай бироз туриб қолдим. Шу пайт эшикдан бир кампир чиқди ва менга деди:

- Аҳмаддан сен дуо сўрадингми?

- Ҳа!

- Кетавер, мен унинг онангни дуо қилаётганини эшитдим!

Уйга қайтдим ва эшикни тақиллатдим. Эшикни онам юриб келиб очдилар ва менга дедилар:

- Айтгандимку, уни муборак инсон деб!

Улуғларимиз баракадирлар. Уларга муҳаббат қилиш Аллоҳга яқинликдир. Уларни эҳтиром қилиш ибодатдир. Улардан дуо сўраш эса Аллоҳнинг Ўз аҳбобларига раҳм қилиш эшигидир.

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг аҳлидан ва аҳбобидан эди. Аллоҳ унинг сабаб қилиб шариатини муҳофаза қилди, миллатни собит қилди. Бу унинг баракасидан бири эди холос!

Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ҳузурига Шомдан бир киши келди. Ўша пайтда Шом чегара ва жиҳод майдони эди. Имом Аҳмад ҳадисдан, дарс беришдан ва намозга чиқишдан ман қилинган эди. Шомдан келган киши деди:

- Эй имом! Сизни дуо қилувчилар жуда ҳам кўп!

Имом Аҳмад деди:

- Аллоҳ бизни бу билан фитналантирмасин. Нега бизни дуо қилишяпти?

Шомлик киши деди:

- Биз манжаниқни ўрнатиб отсак у хато кетар эди. Сўнгра «Эй Аллоҳим! Бу Аҳмад ибн Ҳанбал томонидан!», деб отсак нишонга тегар эди!

Солиҳларни мўътадил ҳолатда яхши кўрамиз. Бунда ғулувга кетмаймиз. Уларнинг ҳаққини суистеъмол қилмаймиз. Бунда ўртачалик матлубдир.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни кишилар билан ёмғир сўраш учун чиқди. Аббос ибн Абдулмуттолибни чақириб ёнига олди ва дуо қилди:

«Эй Аллоҳим! Олдинлари Пайғамбарингни васила қилиб ёмғир сўрар эдик. Мана энди Пайғамбаринг амакисини васила қилиб ёмғир сўраяпмиз!».

Аммо солиҳлар вафот қилса унинг қабридан шифо сўралмайди, ёрдам сўралмайди, ёмғир сўралмайди. Бу ширкдир, Аллоҳ сақласин!

Солиҳларга яқин бўлинг. Уларни яхши кўринг. Уларни эҳтиром қилинг. Уларни Аллоҳнинг суюкли бандаси деб ўйласангиз улардан сизни дуо қилишини сўранг. Бундан кейингиси Аллоҳнинг иши. Истаса қабул қилади, истамаса йўқ!

Аллоҳни ҳеч ким мажбурлай олмайди. Дуо сабаб холос!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи маротаба фарзандингизга намоз ўқишни буюраётганингизда унга байрам қилиб беринг.Фарзандинг етти ёшга тўлганидан сўнг, унинг янги ҳаёти бошланади. У давоми...

2787 09:00 / 11.09.2021
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, юртимизда ёш авлодни қўллабқувватлаш борасида катта ижтимоийсиёсий ҳаракатлар бошланди. Халқимизда иқтидорли, эркин фикрли, давоми...

6866 16:26 / 05.04.2018
Ухлаб ётибсиз, Аллоҳ сизнинг туриб У учун намоз ўқишингизни яхши кўрди. Оҳиста бир шамолни юборади, у деразангизни ҳаракатлантиради ёки бир фарзандингизда давоми...

4128 14:00 / 14.03.2022
Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 80оятида шундай деб марҳамат қилган .Улар учун истиғфор айтсанг ҳам ёки истиғфор айтмасанг ҳам барибир. Агар улар учун давоми...

2676 09:00 / 29.10.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021