Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (202-дарс) Мерос масаласининг ўта муҳимлиги

00:00 / 27.10.2022 3774 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَعُودُنِي وَأَنَا مَرِيضٌ لَا أَعْقِلُ، فَتَوَضَّأَ وَصَبَّ عَلَيَّ مِنْ وَضُوئِهِ فَعَقَلْتُ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، لِمَنِ الْمِيرَاثُ؟ إِنَّمَا يَرِثُنِي كَلَالَةٌ فَنَزَلَتْ آيَةُ الْفَرَائِضِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.

 Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши айтадилар:

«Бемор бўлиб, ҳушсиз ётганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар. Бас, таҳорат қилдилар ҳамда таҳорат сувларидан менга сепдилар ва мен ҳушимга келдим. Сўнгра:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мерос кимга тегади? Мендан фақат «калола»гина мерос олади», дедим. Шунда мерос ояти нозил бўлди».

Икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.

«Калола» – бу вафот этган кишининг бола-чақаси ва ота-онаси бўлмай, фақат сингилларининг мерос олишидир.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан қилинаётган бу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мутавозеликлари ва баракалари ҳақида, ҳатто у кишининг таҳоратларидан қолган сувда ҳам хайр-барака борлиги ҳақида сўз бормоқда.

Бемор ҳолда ётган Жобир розияллоҳу анҳуни кўриш учун келишлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан лутфу карам ва ўта мутавозеликдир. У ерда таҳорат қилиб, қолган сувдан беҳуш ётган Жобир розияллоҳу анҳуга сепганлари ҳам шунга далолат қилади.

Ундан сўнг беҳуш ётган Жобир розияллоҳу анҳунинг ҳушларига келишлари эса у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баракаларидандир. Ҳушига келиши билан дийннинг қайғусини қилиб, ўлсам, меросимни ким олиши керак, деб сўрашлари Жобир розияллоҳу анҳунинг ўта тақводорликларидан дарак беради.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Катта ва раҳбар кишиларнинг ўзларига қарашли одамлар бемор бўлганда уларни кўргани боришлари фазилатли эканлиги.

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратларидан қолган сув баракали бўлгани.

3. Мусулмон киши ҳатто ўлганидан кейин ҳам бировнинг ҳаққи поймол бўлмаслиги учун тириклигида ҳаракат қилиши лозимлиги.

4. Мерос масаласининг ўта муҳимлиги.

5. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг саволлари Қуръон ояти нозил этилишига сабаб бўлгани.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз намозга турса, унинг давоми...

2569 19:00 / 08.01.2025
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Менинг умматимдан икки синф бор. Икковларининг ҳам Исломдан давоми...

5178 13:00 / 09.12.2020
Минг афсуслар бўлсинким, бугунги кунда мужоҳидлик номига доғ тушираётганлар ичимизда йўқ эмас. Мужоҳидлик даъвосидаги уларнинг қилаётган тасарруфларини давоми...

4899 17:00 / 07.09.2021
. .Ибн Аббосдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани давоми...

6154 13:35 / 18.03.2020