Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (90-дарс). Аллоҳнинг илми ва қудрати (тўртинчи мақола)

13:00 / 17.06.2020 6531 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ азза ва жалла раҳмга (бачадонга) бир фариштани вакил қилгандир. Бас, у:

«Эй Роббим! Бу нутфадир!

«Эй Роббим! Бу лахта қондир!

«Эй Роббим! Бу чайналган гўштдир!» дейди.

Аллоҳ яратишни ҳоҳлаб, ҳукм қилганда фаришта «Эй Роббим! Эркакми, қиз? Бадбахтми, некбахт? Ризқи нима? Ажали нима?» дейди. Онасининг қорнида ана шундай ёзилади», дедилар».

Шарҳ: Бунда Аллоҳ таолонинг ҳар бир раҳмга бир фариштани вакил қилиб қўйгани ва ҳомила ҳали нутфалигидаёқ унинг хабарини бериб туриши ҳақида тушунча бермоқда. Фаришталар нутфанинг ҳомилага айланиш жараёнини бирма-бир хабар қилиб турар эканлар. Вақти келганда эса фаришталарга ўша ҳомиланинг қазои қадарини, яъни Аллоҳ таолонинг азалий илмидаги ҳолини ёзиб қўйишга ҳам изн берилар экан.

Аввалги дарсда ўғил ёки қиз экани, ажали ва ризқи ёзилиши ҳақида сўз кетган ва бу нарсалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтган эдик. Бу ҳадиси шарифда эса уларга қўшимча равишда, бахтли ёки бахтсиз экани ҳам ёзиб қўйилиши ҳақида хабар берилмоқда. Дарҳақиқат, бу масала ҳам фақатгина Аллоҳ таолонинг илмига боғлиқ нарсадир.

Ҳар бир инсоннинг бахтли ёки бахтсиз эканини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Билганда ҳам, Ўзининг ҳамма нарсани қамраб олувчи илми ила азалдан билади. Нафақат инсонга онасининг қорнида жон пуфлаганда, балки азалдан билади. Ушбу ҳадисда айтилаётган маъно ўша азалий илмни қайд қилиш, холос. Бутун инсоният тўпланса-ю, уларнинг ичидан бирортасининг бахтли ёки бахтсиз эканини билишга қанчалик уринсалар ҳам, била олмайдилар. Ҳатто пайғамбарларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фақат Аллоҳнинг билдириши билан ўн кишининггина жаннатга кириши ҳақида башорат берганлар, холос. Қолганларнинг тақдири нима бўлишини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади. Агар Аллоҳ буни билмаса, Аллоҳлиги қолармиди?!

Аллоҳ таоло ўша илмни фаришталаридан бирига айтиб, ёздириб қўйиши қийин эмас. Шу билан бирга, ўша илмни ёзиб, қайд қилиб қўйиш бандани бадбахт ёки некбахт бўлишга мажбур қилиш эмас. Чунки илм бир нарсани кашф қилувчи нурдир, бировни мажбур қилувчи куч эмас!

(Давоми бор)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абдуллоҳ ибн асСанобиҳий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Абу Муҳаммад .Витр намози вожиб,, деб даъво қилди. Бас, Убода давоми...

3815 19:00 / 24.01.2024
Минг афсуслар бўлсинким, бугунги кунда мужоҳидлик номига доғ тушираётганлар ичимизда йўқ эмас. Мужоҳидлик даъвосидаги уларнинг қилаётган тасарруфларини давоми...

4931 17:00 / 07.09.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат соф табиат ила туғилади. Бас, отаонаси уни давоми...

7001 13:00 / 06.05.2020
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Менга энг одил кишилар гувоҳлик бердилар. Уларнинг ичида энг одили Умардир. .Албатта, Набий давоми...

4081 19:00 / 12.06.2024