Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарси (76-дарс). Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати «ҳаниф миллат» деб аталган

13:50 / 11.03.2020 6812 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


وَلِلْبُخَارِيِّ تَعْلِيقًا عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: أَحَبُّ الدِّينِ إِلَى اللهِ الْحَنِيفِيَّةُ السَّمْحَةُ.

Бухорий қилган таълийқда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳга энг маҳбуб дин ҳанифлик (ботилдан ҳаққа мойил), осон диндир», дедилар».

Имом Бухорий гоҳида ҳадиснинг ровийларини зикр қилмай, тўғридан-тўғри Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга етиштириб келтирадилар. Бу «таълийқ» дейилади. Ушбу ҳадис Имом Бухорийнинг таълийқларидандир.

Бу ҳадисда Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги энг маҳбуб дин – шариат ҳақида сўз кетмоқда. Шунингдек, диндаги энг маҳбуб хислат ҳақида сўз кетмоқда, десак ҳам бўлади. Бу нарса ҳанифлик ва осонликдир. «Ҳанифлик» деб ботилдан ҳаққа мойил бўлишга айтилади. Албатта, бу сифат Исломда мужассам бўлгандир. Шунингдек, осонлик сифати ҳам Ислом динида мавжуддир. Қадимда Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати «ҳаниф миллат» деб аталган. Чунки у зот бутларга чўқинишдан кўра Аллоҳга ибодат қилишга мойил бўлганлар. Кейинчалик араблар хатна қилдириб, ҳаж ибодатини адо этган одамни «ҳаниф» деб атайдиган бўлишган.

Диннинг осон бўлиши эса унда тазйиқ ва тангликнинг йўқ бўлишидир. Албатта, бу ҳам фақат Ислом динида ўз аксини топган. Исломда ботилнинг турли кўринишларидан ҳаққа тамомила мойил бўлиш бордир. Ислом шариати энг осон шариатдир. Унда бандаларга танглик, қийинчилик йўқдир. Шариат ҳукмларининг барчаси фақат бандаларга осон ва улар учун манфаатли бўлишини кўзлабгина жорий қилинган. Шунинг учун Ислом шариати Аллоҳнинг ҳузуридаги энг маҳбуб шариатдир. Унга амал қилган одам ботилдан ҳаққа мойил бўлади. Бу шариатга амал қилган одам осон, енгил шариатга амал қилган бўлади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола 6. .Сабр зиёдир,. Луғатда .сабр, нафсни хоҳлаб турган нарсаларидан қайтариш, унга оғир келадиган ибодатларга ундаб туриш ва турли машаққату давоми...

4786 19:00 / 02.08.2022
. . . Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида Бомдод намозида эдик. Бас, давоми...

2576 19:00 / 30.01.2025
. . Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга сув қўйиб қўйдим ва тўсиб турдим. У киши ғусл қилдилар,. Муслим ривоят давоми...

5119 19:00 / 12.07.2023
. . .Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Уфайр номли эшакда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларига давоми...

7424 12:09 / 22.01.2020