Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (210-дарс) Қазои ҳожатдан кейин тозаланиш одоби

19:00 / 21.12.2022 3770 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولَ: أَتَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْغَائِطَ فَأَمَرَنِي أَنْ آتِيَهُ بِثَلَاثَةِ أَحْجَارٍ فَوَجَدْتُ حَجَرَيْنِ وَالْتَمَسْتُ الثَّالِثَ فَلَمْ أَجِدْهُ فَأَخَذْتُ رَوْثَةً فَأَتَيْتُهُ بِهَا فَأَخَذَ الْحَجَرَيْنِ وَأَلْقَى الرَّوْثَةَ وَقَالَ هَذَا رِكْسٌ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожат қиладиган жойга келдилар-да, менга учта тош олиб келишимни амр қилдилар. Бас, мен иккита тош топдим ва учинчисини ахтариб, топа олмадим. Сўнгра бир тезак олиб, уни у зотга келтирдим. Бас, у зот икки тошни олдилар ва тезакни отиб юбордилар ва: «Бу – чиқинди», дедилар».

Бухорий, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинаётган бу ҳадисда инсон қазои ҳожат қилганидан кейин баданига теккан нажосатдан қандай тозаланиши ҳақида сўз бормоқда. 
Ислом дини инсон ҳаётидаги ҳамма масалаларни, ҳатто энг кичик ва нозик нарсаларни ҳам қўймай, мукаммал баён қилиб берганига ушбу ҳадис ёрқин далилдир. Уларда инсон қазои ҳожат қилганда нима қилиши, ўзини қандай тутиши, қандай қилиб тозаланиши кераклиги тушунтириб берилганининг гувоҳи бўламиз. Шу билан бирга, бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида ҳеч бир аниқ бўлмаган нуқта йўқлиги ҳам кўринмоқда. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳатто халодаги ҳолатлари, қилган ишлари ҳам тўлалигича ўрганилган.

Мана, у зотнинг саҳобаларидан бири ўз иштирокларида бўлиб ўтган бир ишни ҳикоя қилмоқда. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожат қилмоқчи бўлиб, жой танлабдилар. У зот алайҳиссалом Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан учта тош келтиришни сўрабдилар. У киши иккита тошни топиб, учинчисини топа олмабдилар ва бу ҳам бўлаверса керак, деб, ўрнига эшакнинг тезагини олиб келибдилар (баъзи ривоятларда тезак эшакники бўлганлиги айтилган). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита тошни олибдилар, тезакни эса ташлаб юбориб:

«Бу – чиқинди», дебдилар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Қазои ҳожат учун ўнғай жой топиш зарурлиги.

2. Қазои ҳожатга тайёрланаётиб, ўзга кишидан тош олиб келиш ва шунга ўхшаш ишларда ёрдам сўраш мумкинлиги.

3. Қазои ҳожатдан кейин тозаланишда тош ишлатиш мумкинлиги.

4. Ҳайвон чиқиндиси ила тозаланиб бўлмаслиги.

5. Ҳайвонларнинг чиқиндиси нажас эканлиги.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абдулазиз ибн Журайж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Оишадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима ила витр ўқишларини давоми...

1497 19:00 / 22.10.2025
. . Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб давоми...

5280 18:38 / 20.10.2021
. . . Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамларга имом бўлиб, намоз давоми...

911 19:00 / 03 февраль
.Ўрта намоз, деб таржима қилганимиз араб тилида .ассолатул вусто, дейилади. Шаръий масдарларда, хусусан, Қуръон ва Суннатда .ўрта намоз,нинг фазли ҳақида жуда кўп давоми...

3517 19:00 / 03.04.2024