Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Аллоҳ уни мендан кетказди | Ҳадис дарслари (323-дарс)

19:00 / 03.04.2025 2462 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَأَتَى عُثْمَانُ بْنُ أَبِي الْعَاصِ رَضِي اللهُ عَنْهُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ الشَّيْطَانَ قَدْ حَالَ بَيْنِي وَبَيْنَ صَلَاتِي وَقِرَاءَتِي يَلْبِسُهَا عَلَيَّ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ذَاكَ شَيْطَانٌ يُقَالُ لَهُ خَنْزَبٌ، فَإِذَا أَحْسَسْتَهُ فَتَعَوَّذْ بِاللهِ مِنْهُ، وَاتْفِلْ عَنْ يَسَارِكَ ثَلَاثًا، قَالَ فَفَعَلْتُ ذَلِكَ فَأَذْهَبَهُ اللهُ عَنِّي. رَوَاهُ مُسْلِمٌ فيِ الرُّقْيَةِ.

«Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули, шайтон мен билан намозим ва қироатим орасида тўсиқ бўлди. У мени қироатда адаштиряпти», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўша Ханзаб деб номланадиган шайтондир. Қачон уни сезсанг: «Аъузу биллаҳи»ни айтгин-да, чап томонга уч марта туфлагин», дедилар.

У: «Мен шундай қилган эдим, Аллоҳ мендан уни кетказди», деди».

Муслим «Руқя» – «Дам солиш» бобида келтирган.

Шарҳ: Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳунинг саволлари намоз ичидаги шайтон васвасаси ҳақида бўлган.

Ушбу ҳадисларга биноан, Ҳанафий мазҳабида «Биринчи ракъатда «аъузу биллаҳи» ичида айтилади», дейилган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Баҳз Ибн Ҳакиймдан, у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади .Мен .Эй Аллоҳнинг Расули, авратларимиздан қайси бирини давоми...

3371 19:00 / 19.07.2023
. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Албатта, Аллоҳ азза ва жалла Ўз давоми...

5470 13:02 / 29.07.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мўмин кишига унинг ўлимидан кейин ҳам етиб турадиган амали ва гўзал ишларидан давоми...

5139 19:00 / 25.05.2022
1. Араб тилини яхши билиш. Ҳадиси шарифлар луғавий, балоғат ва фасоҳат ҳамда адабий жиҳатдан Қуръони каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Шундай экан, ҳадиси давоми...

7627 15:00 / 20.02.2019