Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (14-дарс). Муҳаммад алайҳисалломдан пайғамбарлик сифатлари ила содир бўлган суннатлар

15:02 / 03.01.2019 7811 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад алайҳисалломдан пайғамбарлик

 сифатлари ила содир бўлган суннатлар

Демак, сиз билан биз, мусулмонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳ таолонинг Пайғамбари сифатида содир бўлган Суннатга (усули фиқҳ уламолари истилоҳи билан айтганда, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бщлган гап-сўз, амал ва таҳрирларнинг шариат аҳкомларига тегишлисига) эргашмоғимиз матлубдир. Бу ишни қилмаган киши гуноҳкордир.

Юқорида ўрганиб чиққан маълумотларимиз, хусусан, Имом Абу Муҳаммад ибн Қутайба ва аллома Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳимларнинг тавсифларидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликни етказиш жараёнида содир этган Суннатлари ҳам иккига бўлинар экан:

1. Аллоҳ таолодан фаришта Жаброил алайҳиссалом орқали ваҳий қилинганлари

Жаброил алайҳиссаломнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим оятларидан бошқа ваҳийларни ҳам келтириб турганликлари маълум ва машҳур. Ана ўша қисм ваҳийлар Суннат сифатида ворид бўлган. Бу хилдаги Суннатни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларга етказганлар. У зотнинг етказишдан бошқа ҳеч қандай дахллари бўлмаган. Бунга Имом Абу Муҳаммад ибн Қутайба «Аёл киши ўз аммаси ёки холаси устига никоҳланмас», деган ҳадисни келтирадилар. Бу ҳадис ваҳий бўлиб, унинг маъносини Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга етказганлар. У зот ўз навбатларида мусулмон умматига етказганлар ва ҳаётга татбиқ қилганлар. Мазкур ҳадис ворид бўлганидан бошлаб, ҳамма мусулмон эркаклар учун хотинлари устига уларнинг қиз жиянини кундош қилиб олиш ҳаром бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу ҳукмдан фалончи истисно, деб айта олмаганлар.

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом орқали ваҳий қилинмаган, балки у зотнинг ўзлари ижтиҳод этганлари

Бундай нарсаларнинг асосий қоидаларини ва мақсадларини Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга баён қилиб берганидан сўнг у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ижтиҳодлари ила баён қилганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу борадаги ижтиҳодлари ҳам ваҳий ўрнида бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу қисмдаги Суннатда баъзи тасарруфотлар қилишга ҳақлари бўлган.

Мисол учун, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак мусулмонлар учун ипак кийим кийишнинг ҳаром эканини баён этганларидан кейин Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу хасталиклари ипак кийишни тақозо этишини айтиб, изн сўраганларида, у кишига ипак кийишга рухсат берганлар. Агар бу ҳукм Жаброил алайҳиссалом келтирган ваҳий бўлганида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон ўзларича рухсат бермаган, балки бошқа ҳолатлардаги каби, Аллоҳ таолодан бирор хабар келишини кутган бўлар эдилар.

Ҳадис китобларимизда келтирилган ривоятларнинг аксарияти ушбу – Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан пайғамбарликни етказиш юзасидан содир бўлган Суннатга тааллуқлидир. Ислом шариатининг аҳкомларига тегишли барча нарсалар – ибодат, эътиқод, охират, одоб-ахлоқ, солиҳ амалга тарғиб қилиш, ёмонликлардан қайтариш каби ишлар шулар жумласига киради. Аллоҳ таоло Қурцони каримда:

«Расул сизга нимани берса, олинг ва сизни у зот нимадан қайтарса, қайтинг» деганда айни шу турдаги Суннатни қасд қилгандир. Бу ояти карима ва айни шу мацнодаги бошқа оят ҳамда ҳадислар ҳукмига биноан, ҳар бир мусулмон мазкур Суннатга амал қилишга мукаллафдир.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Абу Довуд Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ алАздий асСижистоний ҳужжат билан ҳукм қилувчи, ҳуффозларнинг саййиди, ҳадисларни таҳлил этувчи .Китоби Саҳиҳ, деб тан давоми...

7579 14:10 / 17.04.2019
Биз Имом Бухорий ҳазратлари энг машҳур муҳаддис бўлганлари учун ҳам, кўпроқ у зотдан мисол келтирдик. У кишидан олдин ўтган муҳаддислар ҳам худди шундай йўл давоми...

8419 10:35 / 24.10.2018
Мухтасар қилиш рағбати ила барча такрор ривоятлар шарҳига фиқҳий ҳукмларни ўзида жамлаган бир ривоятни олиш билан кифояландим. Шунингдек, санаддан ҳадиснинг давоми...

5775 17:36 / 20.06.2019
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир идишдан икковимиз ҳам жунуб ҳолимизда ғусл давоми...

5024 19:00 / 20.09.2023