Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (161-дарс). Икки хислат мунофиқда жам бўлмайди

19:00 / 24.11.2021 5434 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: خَصْلَتَانِ لَا تَجْتَمِعَانِ فِي مُنَافِقٍ؛ حُسْنُ سَمْتٍ وَلَا فِقْهٌ فِي الدِّينِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки хислат мунофиқда жам бўлмайди: гўзал шакл ва динда фақиҳ бўлиш», деганлар».

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадиси шарифлари хабар шаклида келса ҳам, лекин буйруқ маъносини ифода қилмоқда.

У зотнинг: «Икки хислат мунофиқда жам бўлмайди: гўзал шакл ва динда фақиҳ бўлиш» деганлари «Эй умматларим, мунофиқ бўлмайин десангиз, гўзал шаклга эга бўлишга ва динда фақиҳ бўлишга урининглар!» деганларидир.

Демак, ушбу ҳадиси шарифни ҳаётимизга татбиқ қилиб, гўзал шаклга эга бўлиш ва Ислом динида фақиҳ бўлиш учун ҳаракат қилишимиз керак. Гўзал шаклга эга бўлиш том маънода гўзал бўлишдир. Исломда ҳар бир нарса гўзал бўлишига тарғиб қилинади. Шунинг учун биз, мусулмонлар том маънода гўзал бўлишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Динда фақиҳ бўлиш – Ислом динини дақиқ тушуниш эса, икки дунё саодатимиз учун ниҳоятда зарурдир. Динда фақиҳ бўлиш иймон нимаю куфр нима, Ислом нимаю нифоқ нима, савоб нимаю гуноҳ нима, ҳалол нимаю ҳаром нима, жаннат нимаю дўзах нима, жаннатга нима билан эришиладию, дўзахга тушишга нима сабаб бўлади каби ва шунга ўхшаш муҳим масалаларни тўлиқ билиш деганидир.

Биз, мусулмонлар мунофиқ бўлмайлик, десак, ушбу ҳадиси шарифда кўрсатилган икки нарсани ўзимизда жам қилишга уринишимиз лозим. Бу билан эса икки дунёмиз саодатини таъминлаган бўламиз.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар ва уларга гап очманглар, бирор давоми...

6700 13:00 / 25.11.2020
Отаонага яхшилик қилиш 13тавсия Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб,.Эй давоми...

8220 17:00 / 08.04.2016
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Шайтон бирингизга келиб .Буни ким яратди Уни ким яратди, дейди. давоми...

6244 20:04 / 27.11.2019
. Абу Айюб алАнсорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирортангиз қазои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин ва давоми...

4386 11:42 / 08.02.2023