Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (229-дарс) Таҳорат қилиш Аллоҳ билан бевосита мулоқотга тайёргарлик кўришдир

19:00 / 03.05.2023 3860 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Қиблага қараб ўтириб, таҳорат қилиш. Таҳорат – ибодат. Қиблага қараб ибодат қилиш қандай яхши!

2. Баланд жойда ўтириб, таҳорат қилиш.

Ишлатилган сувлар бадан ёки кийимларга сачрамаслиги учун бу ва бундан бошқа қулайликларга эга бўлиш жуда яхши. Мисол учун, совуқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп яхши бўлса, ўта иссиқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп ноқулайлик ва қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун таҳорат қилинадиган жой жуда қулай қилиб олинса, яхши бўлади.

3. Таҳорат қилишда бирор узр бўлмаса, бировнинг ёрдамидан фойдаланмаслик. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аксар ҳолларда шундай қилганлар. Ибодатда мутавозелик, ҳамма нарсани ўзи қилиш афзал.

4. Таҳорат пайтида гапирмаслик. Балки Аллоҳнинг зикри ва дуо билан машғул бўлиш.

5. Узуги бор одамлар уни қимирлатиб, остига сув етказиши.

6. Оғизга ва бурунга ўнг қўл билан сув олиб, бурунни чап қўл билан тозалаб қоқиш.

7. Шошилиб қолмаслик учун намоз вақти кирмасидан таҳорат қилиш.

8. Сувни исроф қилмаслик.

9. Ишлатиш осон бўлиши учун таҳорат суви солинган идишни ўнг томонига қўйиб олиш.

10. Қалбдаги ният билан тилдаги гапни бирлаштириш.

11. Ҳар бир аъзони ювганда «Бисмиллаҳ»ни айтиб, дуо ўқиш.

12. Таҳорат қилиб бўлгандан сўнг «калимаи шаҳодат»ни ва ривоятда келган дуони ўқиш.

13. Таҳорат қилиб бўлгач, икки ракат намоз ўқиш.

Таҳорат қилиш фақат Аллоҳга қурбат ҳосил қилишдан олдин баданни поклашдан иборат эмас, балки таҳоратнинг ўзи Аллоҳга қурбат ҳосил қилишдир. Таҳорат қилиш намоздек улуғ ибодатга, Аллоҳ таоло билан бевосита мулоқотга, муножотга жисман ва руҳан покланиб, тайёргарлик кўришдир. Таҳорат пайтида турли машғул қилувчи нарсалардан холи бўлиб, қалбни бир жойга қўйиб олиш намозни тўла-тўкис адо этишга катта ёрдам беради.

Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу таҳорат қилсалар, ранглари сарғайиб, ўзлари титраб, ғалати бир ҳолатга тушиб қолар эдилар. У кишига:

«Таҳорат пайтида нега бундай бўлиб қоласиз?» дейишганда, «Сен мени кимнинг олдида тик турмоқчи эканлигимни биласанми ўзи?!» деган эканлар.

Аллоҳ таолонинг ҳузурига киришга тайёргарлик кўраётган киши ўша даргоҳнинг улуғворлигини ҳис этиши ҳам керак-да!

Бизлар ҳам таҳоратимиз ана шу олий даражадаги ибодат мартабасига кўтарилиши учун ҳаракат қилмоғимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1102-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . .Эй Аллоҳнинг Расули, бизга динимизни худди ҳозир халқ қилинганимиздек баён қилиб беринг. Бугун нима учун амал давоми...

7233 13:00 / 01.07.2020
Ризқ Дунёдаги барча жонзотларнинг ризқини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади. Бу жонзотларнинг қайси бирига қачон, қанча ва қандай ризқ тегишини Аллоҳ таолонинг давоми...

5892 14:00 / 10.06.2020
Умму Кулсум бинти Уқба ибн Абу Муъайт розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг.Одамларнинг орасини ислоҳ қилувчи одам давоми...

4926 05:00 / 06.03.2017
биринчи мақола Авф алМузаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол ибн алҲорисга .Билгин, дедилар. .Нимани билай, эй давоми...

5499 19:00 / 08.06.2022