Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (103-дарс). Аллоҳ таоло Олий Зот

13:01 / 16.09.2020 5553 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: كَتَبَ اللهُ مَقَادِيرَ الْخَلَائِقِ قَبْلَ أَنْ يَخْلُقَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ بِخَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан эллик минг йил олдин ёзди», дедилар».

Икки ҳадисни Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло халойиқнинг тақдири қандай бўлишини азалдан, улар вужудга келишидан олдин билишини баён қилмоқдалар.

Ҳадиси шарифда баён қилинган ёзиш Лав­ҳул Маҳфузга бўлган. Эллик минг йил қанча эканлигини Аллоҳнинг Ўзи билади. Чунки бизнинг тасаввуримиздаги йил ўлчови осмонлару ер яратилганидан кейин, ернинг ҳаракатига асосланиб пайдо бўлган. Бу эллик минг йил эса осмонлару ер яратилишидан олдин бўлганлиги ҳадисда очиқ-ойдин айтиб турилибди.

Аллоҳнинг илмига чегара йўқ бўлганидан кейин У Зотнинг ҳамма нарсани билишида шубҳа йўқ. Агар У Зот маълум вақтгача билиб, ундан нарисини билмайдиган бўлганида, Унинг камолот сифатларига нуқсон етар эди. Бу эса Аллоҳ таолонинг Олий Зотига асло тўғри келмайди.

Бу ҳадисдан оладиган фойдамиз Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил аввал ёзганлигидир. Шунга иймон келтирамиз, шуни тасдиқлаймиз!

 «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади   . .  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Вақтики, мусулмон ёки мўмин давоми...

5425 19:01 / 29.06.2022
. . . Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки азонни эшитсангиз, муаззин давоми...

3125 19:00 / 20.11.2024
. . Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига .Сен Аллоҳга кўп сажда қилишни ўзингга лозим тут. Чунки давоми...

3614 19:00 / 28.02.2024
. . .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки, бирортангиз Исломини чиройли қилса, унинг қилган давоми...

5907 13:30 / 05.02.2020